ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / М.Шульц: Грециянинг Евроҳудуддан чиқиши жаҳон иқти...

М.Шульц: Грециянинг Евроҳудуддан чиқиши жаҳон иқтисодиётига хавф туғдиради

Европарламент раиси Мартин Шульц Грециянинг евроҳудуддан чиқиши дунё иқтисодиёти учун айтиш қийин бўлган оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, - ёзади http://zn.ua.

У ўтган шанба ва якшанба кунлари Брюсселда ўтказилган Греция билан техник даражадаги музокаралар бўлингани йўқ, фақат вақтинча тўхтатиб қўйилди, деб изоҳ берди. “Мен ёруғликни кўряпман, бироқ олдимизда қийин ишлар турибди”,- деб таъкидлади Мартин Шульц. Европарламент раиси шу ҳафтада томонлар мавжуд барча келишмовчиликларни бартараф этишга муваффақ бўладилар, деб ишонч билдирди. Грециянинг евроҳудуддан чиқиш эҳтимоли тўғрисида сўз юритаркан, Шульц, хусусан, Германия учун воқеаларнинг бундай бориши хавф туғдирмайди, деб қайд этди. Бироқ, Берлиннинг Италия ва Франция каби “Катта еттилик” бўйича ҳамкорлари учун бу воқеа салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин.Европарламент раисининг фикрича, жумладан, Италияда барча амалга оширилаётган ислоҳотлар таназзулга юз тутиши мумкин. “Грециянинг евроҳудуддан чиқиши бу - дунё иқтисодиёти учун айтиб бўлмас хавфдир”- деди Мартин Шульц. Европарламент раҳбари шунингдек, “Грецияни евроҳудудда сақлаб қолиш учун барча ишни қиламиз” деб таъкидлади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей