ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Москва ва Ар-Риёд бир-бирларига пешвоз чиқмоқда

Москва ва Ар-Риёд бир-бирларига пешвоз чиқмоқда

Саудия Арабистони делегациясининг Петербург халқаро анжумианига ташрифи айрим экспертларни таажжубга солди ва бўлажак нефт иттифоқи тўғрисидаги миш-мишларни келтириб чиқарди.

Россия президенти Владимир Путин билан учрашувга валиаҳд шаҳзода ва Саудия Арабистони мудофаа вазири, қирол Салманнинг севикли ўғли Муҳаммад бин Салман, ташқи ишлар вазири Адел ал Жубайр,нефть вазири, АҚШдаги собиқ элчи Ал-Наимий келдилар.

Воқеалар ривожи қандай бўлишини ҳеч ким билмайди, бироқ, Саудия Арабистони бозордаги улушини сақлаб қолиш стратегиясини максимал даражада амалга ошириш учун ҳаракат қиладиган кўринади. Бунинг учун эса нефть бозорининг қироллик позициясини қўллаб-қувватлайдиган бошқа йирик ўйинчилари билан яхши муносабатда бўлиш   лозим.

Россия каби Саудия Арабистони ҳам нарҳларнинг арзонлашиши муаммосини ечиши керак. Бироқ буни уларнинг ўсиши ва узоқ муддатли барқарорлик шароитида хал этиш даркор. Бундан аввал Россия ОПЕКда кузатувчи мақомини олиш тўғрисида илтимос қилди ва бу қадам тўлақонли мувофиқлашув шаклланишига олиб келмаса-да, ҳеч бўлмаса алоқаларнинг кучайишига таъсир кўрсатиши мумкин эди.

Картель тўлақонли аъзоликка ўтишга ундамоқда. Муаммо шундаки, Россия нефть саноати қисман бўлса-да, хусусийлаштирилгани,шунинг учун акциядорлар, жумладан чет эллик ҳамкорлар манфаатларини рад эта олмаслиги сабабли мамлакат бу қадамни қўя     олмайди.

Бундан ташқари Россия конларининг катта қисми одатда ОПЕКнинг айрим давлатлари ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қўллайиган хом ашё қазиб олишни тез қисқартириш ёки суръатларини ошириш имкониятига эга эмас. Яъни ОПЕК Россия билан ҳамкорликка қарши эмас, бироқ бу ҳамкорлик тўлақонли шериклик доирасида бўлиши        керак.

Россия учун бу қадам унчалик фо йдали эмас эди. Ҳар қалай йирик конлар мураккаб иқлим ва технологик шароитлар билан характерланади ва хом ашё қазиб олишни тўхтатиш имкониятига эга бўлмайди. Бундан ташқари ОПЕКка аъзо бўлган ҳолатда кузатувчи мақоми картелнинг қўллаб-қувватлашини рад этиш имконини берса-да,унинг қарорларига риоя қилишига тўғри келарди. Агар Россия ОПЕКка қўшилса, бирлашган гуруҳнинг бир кеча-кундузлик маҳсулоти умумий ҳажми 40 млн. баррелдан ошиб кетади ёки дунё бозорининг 40%га тўғри келади. Назоратнинг бундай даражасида нарҳ-навога таъсир кўрсатиш анча оддий бўлади, бозор эса қазиб олишдаги ҳар қандай ўзгаришга тез жавоб беради. Хатто кооперация Саудия Арабистони-Россия даражасида бўлса-да, бу деярли ОПЕК-Россия деганидир. Якунда бундай иттифоқ нефть нарҳи ошишига олиб келиши лозим. Бундан ташқари у геоиқтисодий нуқтаи назардан ҳам муҳим, негаки,Саудия Арабистони Россия мудофаа тизимларининг йирик ҳаридори бўлиши мумкин.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей