ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Morgan Stanley: ЕМБ курсни сақлаб қолмоқда

Morgan Stanley: ЕМБ курсни сақлаб қолмоқда

Европа Марказий банкининг ликвидлик бозорининг август ойидаги тушиб кетишига олдиндан тайёргарлик кўриш учун бир неча ой давомида облигациялар ҳарид қилиш дастурини бошлаш тўғрисидаги баёноти молия бозорларини ташвишга солди. Бунга қўшимча сифатида ЕМБнинг расмий вакили евроҳудудда фоиз ставкалари яна туширилиши мумкинлигини айтди. Айни пайтда Morgan Stanleyнинг Европа бўйича бош иқтисодчиси Эльга Бартш апрелдаги кенгаш баённомаси, шунингдек Бошқарув кенгашининг бошқа аъзолари баёнотлари синчиклаб кўриб чиқилганда ЕМБ фоиз ставкаларини камайтиришни давом эттириш ниятида эмаслиги равшан бўлади, деб ҳисобламоқда.

Иқтисодчининг тахминича, ЕМБ ўзининг облигациялар сотиб олиш дастурини бозорнинг қисқа муддатли ҳаракатига мослаштириш ниятида эмас. Бу баёнот муносабати билан август ойидаги харидлар қисмини узоқроқ муддатга узайтирилишини ЕМБнинг сўнгги бир неча ҳафтада Европа бозоридаги беқарорликнинг сезиларли ошишига муносабати деб қараш керак эмас. Албата, ЕМБ даромаддорлик ўсиши даражаси ва йўналишларига тааллуқли беқарорликни бирмунча ҳавотир билан кузатмоқда. Бироқ у ўзининг кредит-пул сиёсатини бунга мослаштирмаслиги аниқ. Ҳарид қилиш дастури ижросидаги мураккаблик бундан кейин ҳам башорат қилишнинг юқори даражаси билан тавсифланиши лозим.

Бироқ ЕМБ кредит-пул сиёсатининг бозор қисқа муддатли баҳолаш конъюнктурасидан мустақиллиги, Эльга Бартш фикрича, Банк молиялаштиришнинг макроиқтисодий шароитларини рад этишини билдирмайди. Бутунлай бунинг акси: улар иқтисодий ривожланишни прогнозлаштиришда муҳим роль ўйнайди. Шу билан бирга асосий эътибор ўрта муддатли истиқболда барқарор ривожланишга қаратилади. Бундан ташқари банк тизимидаги кредитлаштириш шароитлари сезиларли ўрин тутади ва янада муҳими, берилган кредитлар ҳажмидир.

Агар марказий банк кенгаши комплекс таҳлил асосида ҳозирги чора-тадбирлар яқин 12-18 ой ичида инфляциянинг мақсадли даражасига эришиш учун етарли эмас,деган ҳулосага келса, унда ЕМБ яна ўзининг облигацияларни ҳарид қилиш дастурини кенгайтиради. Шу муносабат билан сўнгги ҳафталарда евро курсининг ошиши евроҳудудда облигациялардан олинадиган фойданинг ўсишидан кўпроқ аҳамият касб этиши мумкин. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей