ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Могенс Ликкетофт БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессия...

Могенс Ликкетофт БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессияси раиси этиб сайланди

БМТ Бош Ассамблеяси тарихий 70-сессия раисини сайлади. Дания парламенти спикери Могенс Ликкетофт шу лавозимга сайланди. Унинг номзодини Ғарбий Европа гуруҳи ва бошқа давлатлар таклиф этдилар.

Сайлангандан кейин Бош Ассамблеяда сўзга чиққан Могенс Ликкетофт бугун дунё ҳамжамиятининг асосий вазифаси тинчликни мустаҳкамлаш учун кураш, барқарор ривожланиш ва иқлим ўзгаришига қарши туриш эканлигини таъкидлади. Раис ҳаддан ташқари ишлаб чиқариш ва истеъмолдан воз кечиш, адолатли ва тенг ҳуқуқли дунё барпо этишга эришишга чақирди.

«Дунёдаги 92 нафар энг бой долларли миллиардерлар аҳолининг энг камбағал қисмининг барчасини қўшиб ҳисоблаганда улардан кўп мулкни ўз қўлида жамлаган бугунги кунда ҳамма давлатлар ресурсларини ривожланиш мақсадларига ғайрат билан йўналтиришлари керак», - деб айтди БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессиясининг янги сайланган раиси.

Сентябрь ойида Нью-Йоркда бўладиган ва у Бош Асамблеянинг угандалик ҳозирги раиси билан бирга бошқарадиган саммит ҳақида гапираркан, Могенс Ликкетофт унинг иштирокчилари камбағаллик ва нотенгликни бартараф этишга олиб келувчи ривожланиш соҳасидаги кун тартибини қабул қиладилар, деб умид билдирди.

«Менинг БМТ Бош Ассамблеясидаги раислигим “БМТнинг 70 йиллигида – янги мажбуриятларни амалга ошириш” шиори остида ўтади,- деб айтди у. У иқлим ўзгариши, экстремизмга қарши кураш ва ядровий қуролсизланиш масалаларига эътибор қаратиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш соҳасида тараққиётга эришиш ниятида эканини маълум қилди.

Могенс Ликкетофт раислигида Бош Ассамблеяда БМТнинг янги Бош котиби сайлови бўлиб ўтади.

Саммит ва умумий сиёсий мунозаралардан кейин октябрь ойида раис БМТ Устави кучга кирганининг 70 йиллигига бағишланган йиғилиш ўтказади. У келаси йил апрель, май ва июлда ривожланиш соҳасидаги янги кун тартибини амалга ошириш механизмларини: БМТ фаолиятида тартибни мустаҳкамлаш, жумладан, тинчликпарварлик ва тинч қурилиш соҳаларини муҳокама қилишга бағишланган махсус йиғилиш, шунингдек инсон ҳуқуқлари мавзуларига бағишланган мажлислар ўтказишни режалаштирмоқда.

Могенс Ликкетофт 1946 йил 9 январда Копенгагенда туғилган. У ўз мамлакатида солиқ ва йиғимлар бўйича, молия ва ташқи ишлар вазирлари лавозимида фаолият олиб борган. У шунингдек Даниянинг собиқ бош вазири Пол Нюруп Расмуссендан кейин Социал-демократлар партияси етакчиси ҳам бўлган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей