ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Миср уч йиллик танаффусдан кейин Исроилга элчи тай...

Миср уч йиллик танаффусдан кейин Исроилга элчи тайинлади

Миср Ташқи ишлар вазирлиги Исроилга янги элчи тайинланганини эълон қилди. Янги элчи Хазам Хайят яқин вақт ичида Тель-Авивга етиб келиши кутилмоқда,- ҳабар беради NEWSru Israel. Ҳозирги вақтга қадар Ташқи ишлар вазирининг дипломатик миссиялар персонали масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаган Хазам Хайят 2012 йилда, ўша вақтдаги президент Муҳамад Мурси томонидан Тель Авивдан чақириб олинган, шундан кейин Исроилга қайтмаган Атаф Салом ўрнига тайинланди.

Миср ОАВ хабар қилишича, янги элчининг тайинланиши мамлакат президенти Абдул-Фаттох аль-Сиси томонидан тасдиқланган. Исроил Ташқи ишлар вазирлигида маълум қилинишича, Коҳира унинг номзодини Қуддус билан муҳокама қилган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей