ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Microsoft фотосурат бўйича ёшни аниқлайдиган серви...

Microsoft фотосурат бўйича ёшни аниқлайдиган сервисни ишга туширди

Microsoft корпорацияси тармоққа юкланган фотосурат орқали кишининг жинси ва ёшини аниқлаб берувчи онлайн-сервисни ишга туширди. Бу ҳақда Naked Science хабар беради.

Microsoft тарқатган хабарга кўра, how-old.net сервисининг синов даврида унинг хизматларидан 35 мингдан ортиқ киши фойдаланган. Бунда уларнинг 29 мингтаси номаълум сабабларга кўра Туркиядан бўлган.

Сервис жуда оддий ишлайди: фойдаланувчи фотосуратни юклайди, кейин унда тасвирланган кишига Face detection API алгоритми асосида ишловчи илова ёш бўйича хулосани чиқариб беради. Корпорация мутахассисларининг қайд этишича, сервис юкланган суратларни сақлаб қолмайди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей