ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / МДҲдан 240 дан ортиқ кузатувчилар Қозоғистондаги ...

МДҲдан 240 дан ортиқ кузатувчилар Қозоғистондаги сайловларга аккредитация қилинди

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг кузатувчилари  миссияси  учун  Қозоғистонда  навбатдан ташқари депутатлар сайлови мониторинги учун барча зарур   шароитлар яратилган.

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси  Марказий Сайлов  комиссиясида ўтган брифингда МДҲ кузатувчилари  миссияси штаби  раҳбари Евгений Слобода баён қилди. деб  хабар қилади  BNews.kz.

«Ҳамдўстлик кузатувчилар миссияси кузатувни амалга ошириши учун Қозоғистон Республикаси  парламенти Мажилиси депутатларининг  навбатдан ташқари сайлови мониторингига зарур  бўлган  барча шароитлар яратилган, бу эса сайлов  жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигидан  далолат беради.   Бугунгача Ҳамдўстликдан 111та кузатувчи аккредитация қилинган, МДҲ давлатларининг 130 нафар вакилидан аккредитация учун  ҳужжатлар келиб тушган. Миссия таркибида ҳаммаси бўлиб МДҲ  мамлакатларининг 240 дан ортиқ вакили фаолият олиб боради», – деб айтди Слобода.

Миссия штаби раҳбари  миссия аъзолари  Акмолин вилоятининг Атбасар  туманидаги сайлов  участкаларига ва Астана сайлов комиссиясига  ташриф  буюрганларини маълум қилди.

«Ташриф натижалари бўйича айтиш мумкинки,  комиссиялар  барча зарур қонун ҳужжатлари, шунингдек,  услубий  қўлланма  ва материаллар билан  таъминланган. МСК томонидан сайлов  кампаниясининг ҳар бир  тоифаси учун маълумот берувчи  материаллар  чоп этилган. Бу йўналишда  биз  ишлар етарлича  юқори даражада юритиляпти, деб  ҳисоблаймиз», – деб таъкидлади Слобода.

Унинг  қайд этишича, миссия  МСК мажлисларида  иштирок этиб унинг фаолиятидаги  очиқлик ва шаффофликни  қутлайди.   

«Айтиш мумкинки,  парламентдаги 98 та жойга 234 та депутатликка  номзод даъвогарлик  қилмоқда.   Бу  бўлажак сайловларда сайловчи  онгли равишда  ва яхшилаб  ўйлаб тўғри қарор қабул қилиши учун  етарлича миқдордир», – қўшимча қилди у.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей