ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Марадона ФИФА президенти лавозимига номзод бўлади

Марадона ФИФА президенти лавозимига номзод бўлади

Ўтмишда Аргентина терма жамоасининг машҳур ҳужумчиси бўлган Диего Марадона Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)президенти лавозимига номзодини қўйиш ниятида. Бу ҳақда Ahora нашри уругвайлик журналист Виктор Моралес сўзига асосланиб хабар қилади. «Диего ФИФАда ўзгаришлар бўлишини истамоқда, шунинг учун у ташкилот президентлигига номзодини қўймоқчи. У ФИФА атрофидаги можароларда, қатнашмаслик, аксинча, курашишни афзал кўрди. Унинг нуфузи баланд», - деди Моралес.

Эслатиб ўтамиз, 27 майда, Цюрихда ташкилотнинг етти нафар юқори мартабали амалдори коррупцияда шубҳаланиб қўлга олингандан кейин ФИФА тарихида энг йирик можаро келиб чиқди.Уларни АҚШга экстрадация қилиш кутилмоқда.Бу ерда уларга айблов эълон қилиниши мумкин. Бу билан айни вақтда маълум бўлдики, Швейцария полицияси номаълум шаҳслар гуруҳига нисбатан ЖЧ-2010, ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 ташкилотчи мамлакатларни танлаш билан боғлиқ жиноий иш қўзғади. Бу можаролар фонида 29 май куни навбатидаги муддатга ФИФА президентлигига сайланган Блаттер истеъфога чиқишини эълон қилди.У янги президент сайлангунга қадар ўз лавозимида қолади. Сайлов куни белгиланадиган ФИФА ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши июль ойида ўтказилади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей