ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Мандела номидаги мукофотнинг илк совриндорлари эъл...

Мандела номидаги мукофотнинг илк совриндорлари эълон қилинди

Намибиялик офтальмолог Хелена Ндуме ва Португалиянинг собиқ-президенти Хорхе Сампайо БМТнинг Нельсон Ролихлала Мандела номидаги мукофотининг дастлабки совриндори бўлишди. Мукофот алоҳида шахсларга БМТмақсад ва принципларини амалга оширишга қўшган ҳиссаси учун берилади.

Совриндорларнинг исмларини БМТ Бош Ассамблеясининг 69-сессияси раиси Сэм Кутеса эълон қилди, деб хабар қилади ташкилот сайти. . Доктор Хелена Ндуме кўриш қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш ва даволашга қўшган ҳиссаси учун мукофотга сазовор бўлди,Португалиянинг собиқ президенти Хорхе Сампайо бўлса, ўз мамлакатида демократияни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун ушбу нуфузли мукофотга лойиқ кўрилди.

Совриндорларни тақдирлаш маросими 24 июлда БМТ қароргоҳида, Нельсон Мандела халқаро кунини нишонлаш доирасида бўлиб ўтади.

Бош Ассамблея БМТнинг Нельсон Мандела номидаги мукофотни ўтган йили июнь ойида таъсис этган.

Мукофот эгалари БМТ аъзолари бўлган давлатларнинг беш географик гуруҳи номидан Жазоир, Латвия, Мексика, Саудия Арабистони ва Швециянинг доимий вакилларидан сараланган махсус қўмита томонидан танланди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей