ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Кредиторлар Грециянинг таклифига рози бўлишди

Кредиторлар Грециянинг таклифига рози бўлишди

Греция маъмурлари кредиторларга ислоҳотлар режасини юборишди. Унда мамлакат учун анча оғир ён беришлар асосий ўрин олган, деб ёзади The Wall Street Journal хабардор манбаларга асосланиб.

Греция бош вазири Алексис Ципраснинг айтишича, режа “ислоҳотлар бўйича аниқ таклиф” ҳисобланади. Нашр кредиторлар Афинанинг таклифлари бўйича келишувга эришганларини хабар қилади. Бозор эса бу янгиликка евро курсини 1%га ўсиши билан жавоб қайтарди. Инвесторлар музокараларни якуний босқичга чиқиши ҳақида гапириш мумкин деб ҳисобламоқдалар.

Июнда Греция Халқаро валюта фондига деярли 1,6 млрд. евро тўлаши лозим, евроҳудуднинг умумий ёрдам пакети июнь ойи оҳирида тугайди.

5 июнда Греция ХВФга фақат 310 млн. евро тўлайди. Кейинги тўловлар 12 июнга (348 млн. евро), 16 июнга (581 млн. евро) ва 19 июнга (348 млн. евро) белгиланган. Булар тахминий маблағлар,улар тўловларнинг миқдори қисмида бироз ўзгариши мумкин. Греция омонатчилари ҳукуматга керакли бўлган пулни айни ўзларидан олиш мумкинлигини яхши тушунадилар. Шунинг учун улар ўзлари фаол ҳаракат қилишларини афзал кўрмоқдалар.

Январда грек уй хўжаликлари ва бизнеси томонидан тортиб олинган депозитлар 12,3 млрд еврони, февраль ва мартда 7,5 млрд. евро ва 1,9 млрд. еврони ташкил этди, дейилади Греция банки маълумотларида.

Янги ҳисоботлар апрелда маблағнинг чиқиб кетиш оқими яна ошгани ва 5 млрд. еврога етганини кўрсатади. Май ойида ҳам вазият ниҳоятда мураккаб бўлди. Кунлик маблағ чиқиб кетиши ҳозир 200-300 млн. еврога етди ва бу катта рақам, деб ёзади Reuters грек банкирларидан бирининг сўзларига асосланиб. Ҳозир грек банклари Тезкор ликвидлик дастури (Emergency Liquidity Assistance, ELA) доирасида ёрдам олмоқда. Молиялаштириш ҳажми 80,2 млн еврони ташкил этади ва ҳозир биринчи марта оширилгани йўқ. Bloomberg манбалари маълумотига кўра, Греция банклари учун имконият доирасидаги ликвидлик заҳираси бу қарордан кейин бор-йўғи 3 млрд. еврони ташкил этади.Маблағлар оқимини назарда тутганда бу албатта етарли эмас.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей