ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Кот-д’Ивуарда сайловлар муваффақиятли ўтди

Кот-д’Ивуарда сайловлар муваффақиятли ўтди

БМТ бўлажак парламент сайловлари ҳам шундай демократик муҳитда ўтишига умид билдирмоқда.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Кот-д’Ивуардаги президент сайловининг якуний натижаларини қутлар экан, президентни давлат раҳбари сифатида қайта сайлангани, мамлакат халқи ва ҳукуматини эса сайлов жараёни муваффақиятли якунлангани билан муборакбод этди. «У сайлов Мустақил сайлов комиссияси томонидан моҳирона ташкил этилгани ва Кот-д’Ивуар конституциясига мувофиқ ўтказилганини қайд этди», - дейилади Пан Ги Мун номидан унинг матбуот котиби ўқиб эшиттирган баёнотда. БМТ Бош котиби сайловга юборилган кузатувчилар гуруҳлари, жумладан Африка Иттифоқи ва Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти вакилларининг муҳим ролини таъкидлади. Пан Ги Мун сайловнинг муваффақиятли ўтказилгани Кот-д’Ивуар мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик       йўлида эканининг тасдиқи ҳисобланади, деб айтди.«БМТ Бош котиби ивуар раҳбарияти ва халқининг сўнгги беш йил ичида тинчлик, демократия ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини эътироф этди. У бўлажак парламент сайловлари ҳам шундай демократик муҳитда ўтишига умид изҳор қилди», - дейилади баёнотда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей