ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Кот-д”Ивуарда президент сайлови арафасида

Кот-д”Ивуарда президент сайлови арафасида

Умуман олганда, Кот-д”Ивуарда хавфсизлик борасидаги вазият барқарор. Иқтисодиёт ўсмоқда ва мамлакат янги президент сайловига тайёрланмоқда. Бу ҳақда БМТ миссияси раҳбари ва Бош котибнинг махсус вакили Аишату Миндауду маълум қилди.

2015 йилнинг октябрида Кот-д’Ивуарда президент сайлови бўлиб ўтади. Халқаро ҳамжамият навбатдаги давлат раҳбари демократик йўл билан сайланади ва тинчлик билан қасамёд қабул қилади, 2010-2011 йиллардаги инқироздан кейин мамлакатда эришилган барқарорлик ва иқтисодий тараққиёт сақлаб қолиниши йўлида фаолият олиб боради, деб умид қилмоқда.

Аишату Миндауду таъкидладики, мамлакатда сиёсий ихтилоф сақланиб турганига қарамай, ҳокимият муҳолифат билан фаол мулоқотни йўлга қўймоқда. «Тўрт ойдан кейин Кот-д”Ивуар халқи сайлов участкаларига бориб навбатдаги президентни сайлайди ва буни 2010 йилдагидан бошқача муҳитда амалга оширади. Даҳшатли зўравонлик,куч ишлатиш каби ноҳуш воқеалар гирдобида ўтган аввалги сайловдан бери кўп нарса ўзгарди, -деб айтди БМТ вакили. У мамлакатда барқарорлик мустаҳкамланиб, иқтисодий ўсиш фаоллашганига эътибор қаратди, бироқ шу билан бирга кейинги пайтларда муҳолифат етакчилари тез-тез аҳолини намойишларга чиқишга даъват этаётганларини ҳам таъкидлади.

БМТ миссияси раҳбари Хавфсизлик кенгаши аъзоларига сайлов арафасида турли сиёсий партияларнинг турли иттифоқлари шаклланаётганини ҳам сўзлаб берди. У собиқ комботантларни қуролсизлантириш, демоблизация ва интеграциялаш жараёнининг бориши, шунингдек БМТнинг сайловга тайёргарликда ивуарликларга кўрсатаёган ёрдами ҳақида маълумот берди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей