ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Космик радиация Марсни забт этувчиларнинг миясини ...

Космик радиация Марсни забт этувчиларнинг миясини шикастлаши мумкин

Америкалик тадқиқотчилар узоқ вақт кечадиган фазовий парвозлар (масалан, Марсга) давомида космосдаги радиация инсоннинг марказий асаб тизимига жиддий шикаст етказишга ва ҳатто уни ўлдиришга қодирлигини аниқлади. Бу борадаги тадқиқот натижалари Science Advances илмий журналида чоп этилди.

Тадқиқот жараёнида кемирувчилар фазодаги каби зарядланган зарралар таъсирига дучор қилинган. Натижада, ҳайвонларнинг когнитив қобилияти жиддий тарзда пасайган, хусусан, сичқонлар ўйинчоқларга қизиқмай қўйган, атрофдагиларга нисбатан бефарқликни намойиш этган.

“Узоқ сафарга жўнаб кетадиган фазони забт этувчилар ҳам албатта худди шундай муаммога тўқнаш келади”, - дейди тадқиқотга раҳбарлик қилган Ирвайндаги Калифорния университети нур онкологияси бўйича профессор Чарльз Лаймоли. Олимнинг сўзларига кўра, космик кема орқали ўтадиган фазовий нурлар зарралари руҳий сиқилиш, безовталик ҳамда ишлаш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Бундан ташқари, астронавтлар вақт ва макон мўлжалини йўқотиб қўйиши мумкин.    

Астронавтларни зарарли нурлардан ҳимоя қилиш масаласини Марсга парвоз арафасида ҳал қилишга тўғри келмоқда. Чунки парвоз 2,5 йилни эгаллайди. Тадқиқотчилар Қизил сайёрагача ярим йил давомида парвоз қилади ва яна шунча вақт ортга қайтишга кетади. Қолган вақт Марсни ўрганишга ажратилган. Мутахассисларнинг қайд этишича, нурланиш муаммосини ҳал этишнинг иккита варианти кўриб чиқилмоқда. Хусусан, кема қоплами кучайтирилади ёки космик нурлар зарраларининг таъсирини тўхтатувчи махсус дори яратилади.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей