ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Космик макондан қандай қилиб тинч мақсадларда фойд...

Космик макондан қандай қилиб тинч мақсадларда фойдаланиш мумкин?

Венада ўтаётган БМТнинг космик макондан тинчлик мақсадларида фойдаланиш бўйича қўмитасининг 58-сессияси қатнашчилари шу мавзуни муҳокама қилишмоқда. Сессияда делегатлар инсон илк бор очиқ фазога чиққанининг 50 йиллигини нишонлайдилар. Очиқ фазога биринчи чиққан космонавт Алексей Леонов бўлиб,у ҳам Венага ташриф буюради.

11 июнь куни Франция делегацияси ташаббуси билан йўлдошлар ва иқлим ўзгаришига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Унинг иштирокчилари космонавтика қандай қилиб дунёда ҳарорат кўтарилиши жараёнларини билишга ёрдам кўрсатиши мумкинлиги, шунингдек, космик илм-фаннинг иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишга улуши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.

Қўмита сессияси делегатлари глобал навигация йўлдош тизимининг ҳозирги аҳволи, шунингдек, “космик чиқинди” муаммоларини муҳокама қилдилар. Иштирокчилар шунингдек, 2015 йилдан кейинги даврда ривожланиш соҳасидаги мақсадларга эришишда космик технологияларининг ролини ошириш йўлларини ҳам кўриб чиқдилар.Бу сессияга биринчи марта космосга ишончни мустаҳкамлаш ва очиқлик чора-тадбирлари тўғрисидаги масала ҳам киритилди.

Кўп делегациялар вакиллари мажлислардаги чиқишларида ўз мамлакатларининг космик бўшлиқдан тинч мақсадларда фойдаланиш ва тадқиқ этишга содиқ эканлигини тасдиқладилар ва космик бўшлиқдан илмий-техник ва иқтисодий ривожи даражасидан қатъий назар, барча давлатлар баробар фойдаланишлари мақсадга мувофиқ эканини таъкидладилар.

Делегатлар космик бўшлиқни, жумладан Ой ва бошқа осмон жисмларини, на уларда мустақиллик эълон қилиш, на фойдаланиш ёки босиб олиш, умуман, ҳеч бир йўл билан ўзлаштирмаслик қоидаларини эслатиб ўтдилар. Улар яна бир бор космик маконни милитаризация қилишга йўл қўйиб бўлмаслигини қайд этдилар. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей