ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Корея Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича янги о...

Корея Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича янги офис очилади

Корея Республикасига БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зейд Раад аль Хусайн ташриф буюрди.У Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича янги офиси очилишида иштирок этади. Офис Корея Халқ Демократик Республикасида инсон ҳуқуқларининг аҳволи билан шуғулланади.

Бундай минтақавий офис очилиши КХДРда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши бўйича текширув ўтказиш юзасидан тузилган мустақил халқаро комиссия томонидан 2014 йилда тақдим этилган маърузада тавсия этилган эди, деб ёзади www.un.org.

Комиссия аъзолари бу маърузада КХДРда тизимли равишда кенг кўламли ва қўпол равишда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани, бунга инсониятга қарши жиноят сифатида қараш мумкинлиги қайд этилган..

Маърузада қувғинда юрган ўнлаб шимолий кореяликларнинг гувоҳликлари келтирилган. Улар Токио, Сеул, Вашингтонда ўтказилган жамоатчилик ва ёпиқ эшитувлар доирасида соатлаб кўрсатма бердилар. Экспертлар жабрланганлар ва бошқа гувоҳларнинг юзлаб маҳфий сўроқларини ташкил этдилар.

Комиссиянинг КХДР билан мулоқотни йўлга қўйиш ва хамкорлик қилиш тўғрисидаги барча уринишлари бесамар бўлди. Комиссия КХДР ўз фуқароларининг ҳақ-хуқуқларига риоя қилишини талаб этди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей