ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Компьютерлар яқин ўн йилликда хазиллашишни ўрган...

Компьютерлар яқин ўн йилликда хазиллашишни ўрганади

Профессор Джеффри Хинтон (Geoff Hinton)   яқин ўн йилликларда  компьютерлар инсонга  ўхшаб  фикрлаш,  хатто хазиллашишни  ҳам  ўрганади, деб  ваъда берди. Бунда  уларга Хинтон  ҳозир Google компанияси  учун  ишлаб  чиқаётган   алгоритмларнинг янги  синфи  ёрдам  беради. Лойиҳа  моҳиятини  олим  The Guardian  газетасига  берган интервьююсида  тушунтириб  берди.

Хинтоннинг  айтишича,  унинг алгоритмлари  иши  ҳар бир  сўзга  рақамлар тўплами ёзиб  қўйилишига  асосланади (у аҳир вектор) ва бу  рақамлар  унинг  назарий  “маъновий оламида”ги ёки   интернетдаги  ҳолатини  белгилайди.  Жумлага   бу  сўзлар  ўртасидаги,   шунингдек,  рақамлар тўплами ёки “маъно  вектори”га олиб  борадиган туташтирувчи  линия  сифатида  қараш мумкин.

Асосий қийинчилик  — тилдаги ҳар бир сўзга қандай  рақамлар  ёзиб  қўйиш  кераклигини  тушунишда. Олимлар  бу босқичда  “чуқур  ўқитиш” деб  аталадиган  усулга  мурожаат  қиладилар.  Маъновий  булутда  сўзлар позицияси  тасодифий  тақсимланади, кейин  эса  сунъий интеллект (СИ) маълумотлар ҳусусиятларига ишлов беришни таклиф  этган ҳолда машғулотларни  бошлайди. 

Жумладан, алгоритм   техник таржима дастурини (Google Translate га ўхшаш) яхшилаш  учун  ишлаб  чиқилади. Ҳозир  бундай  дастурлар луғатдан  айрим сўзларнинг  таржимасини  олади ва аввал  таржима  қилинган ҳужжатларни  кўриб  чиқади, бундан  мақсад  у ёки  бу ибораларнинг умумтомонидан фойдаланиладиган аналогини топишдир. Гарчи  олинган  матн кўпинча  аслининг умумий  маъносини илғаб олиш  имконини  берса-да, грамматика  қоидаларига зид  бўлган ёки  бутунлай тутуруқсиз  сўзлар келиб  чиқадиган  ҳолатлар ҳам учраб  туради.  

Олимнинг фикрича,  компьютерлар киноя, пичинг қилишни  аниқлашни ўрганиши  жуда  мураккаб, бироқ, хазил учун жавоб  берадиган  дастурни  яратиш  бирмунча оддий. “Эҳтимол аввалига у  ишорасиз, сўзларни тўғри  маънода  қўллаган  ҳолда  муомала  қилиши  мумкин,  деб  айтди у.    

Хинтон  Googlга  2013 йили  келган.  1980-йиллардан  у  “чуқур ўқитиш” услуби  соҳасидаги  тадқиқотлар билан  шуғулланиб  келади. Бу  атама   остида  одатда  кўп  босқичли нейрон  тармоқларидан  фойдаланиш кўзда тутиладиган компьютер ўқуви  тушунилади.    Нейрон  тармоқлари    бир-бири  билан ўзаро таъсирда  бўлган  асаб  ҳужайралари  ёки уларнинг ҳаракатларини моделлаштираётган  таркибий  қисмлардан иборат;  уларнинг  устунлиги  тартибга  солинмаган  маълумотни  қабул  қила олишдир.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей