ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Компьютерлар қачон одамлар боқий яшашига имкон...

Компьютерлар қачон одамлар боқий яшашига имконият яратади?

Икки  юз  йил   давомида  инсоният   вакиллари киборг  бўлишлари ва  ўлимни  енгишлари мумкин.  Бу  ҳақда Қуддусдаги Яхудий университети  профессори Ювал  Ной  Харари маълум  қилди. Унинг  фикрича,  бу  миллиард  йиллар  Ерда  ҳаёт пайдо  бўлгандан кейинги  эволюцияда энг йирик  қадам бўлади. 

«Келаси 200 йил ичида  хомо  сапиенс  биологик манипуляция воситасида ёки ирсий инженерия ёрдамида қисман жонли  тана биланми ёки йўқми,  ўзини  қандайдир ғояга ёки  илоҳий  мавжудотга  айлантириши мумкин, - профессор  сўзларидан  иқтибос  келтиради The Telegraph.  Унинг  фикрича, инсониятда қониқиш  томон интилиш ҳаракатланмоқда  ва  одамлар технология ёки ирсий  инженерия   ёрдамидаги янги  қулайликлар олиш  имконияти  олдида  ўзларини  тутиб  тура  олишлари мумкин эмас. 

Кемридж унниверситетидан нейробиолог Ханна Критчлоу  ҳам  вақти келиб  компьютер   инсонга  боқий  яшаш имкониятини яратади, деб  ҳисобламоқда.  Бу воқеа одамлар инсон  миясига  қиёс этса  бўладиган мураккабликдаги  машина яратишга  муваффақ  бўлганларидан  кейин юз  беради.  «Инсон  машина  ичида   абадий  яшаши мумкин.  Мен бу мумкин деб  ҳисоблайман», — доктор Критчлоунинг сўзларини келтиради  нашр. Унинг фикрича, компьютерлар етарлича қудратли  бўлганда,уларга  инсон  ақлини юклаш  имконияти  тузилади. Моҳиятан,  ақл  нейронлар  оралиғидаги электр  сигналларнинг мажмуидир,  - деб қайд  этади  олима.  

Ханна Критчлоунинг  айтишича, шахсни  машинага  юклаш  учун, компьютер  инсон  мияси ичига  ўрнатилган  барча  алоқаларни  ярата олиши лозим. Агар бизда   ўша  100 триллионта бир-бири  билан кесишган туташувларни ярата оладиган  компьютер бўлганида  эди,  бу нарса амалга тошиши мумкин бўларди,  - деб  айтди  у.  

Бу ҳақда гапираркан, доктор Критчлоу  таъкидладики,  мия  учун  барча нейронлар  бирлашиши жуда  муҳим. У одам ўз миясининг   фақат 10%идан потенциал фойдалиши  ҳақидаги  фикрларни  рад  этди.Олиманинг  айтишича, гап  шундаки, одатдаги  тартибда инсон  мияси  “кичик  айланмаларда”  ишлайди ва муайян  вақтда   маълум  вазифаларни бажариш  учун керак бўлган жойлардаги  фаолиятини кучайтиради. Критчлоу, агар  мия  ҳар  доим 100%  ишлаганида  эди,  бу тананинг бошқа  аъзоларини зўриқтириб  қўйиши  мумкин бўларди ,-деб  айтди. «Мия  1,5 кг.атрофидаги оғирликка эга. Бу инсон   жисми массасининг  таҳминан  2% ига  тенгдир. Ва бунинг учун  у бутун энергиянинг  20%ини истеъмол  қилади,”- деди  доктор  Критчлоу. – сизнинг  миянгиз оғирлигидан   мунтазам  равишда  фойдаланиладиган бўлса,   организмнинг  бошқа аъзолари зўриқиб  қолиши  мумкин   эди,  Миянгиз кичик айланмаларда  ишлашга ўрганган”. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей