ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / «Когалимавиа»: A321даги фавқулодда воқеанинг саб...

«Когалимавиа»: A321даги фавқулодда воқеанинг сабаби ҳаводаги механик таъсир бўлиши мумкин

Мисрда халокатга учраган А321 лайнери экипажи бортдаги авария ҳолати ҳақида маълум қилмаган , деб айтди журналистларга "Когалимавиа" авиакомпанияси бош директори ўринбосари Виктор Юнг, хабар қилади ТАСС.

"Ҳалокатли вазият ривожлана бошланганда экипаж иш қобилиятини бутунлай йўқотган. Алоқага чиқишга ҳаракат қилинмагани ва бортдаги авария ҳолати тўғрисида ахборот берилмаганини шу билан изоҳлаш мумкин", -деб айтди Юнг.

«Когалимавиа» A321 ҳалокатининг ягона сабаби ҳаводаги механик таъсир бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди, аҳир лайнер ўзидан-ўзи вайрон бўлиши мумкин эмас.. «Самолет бошқариб бўлмайдиган парвозда бўлган,у учгани йўқ, балки қулаган», - таъкидлади Юнг. Унинг айтишича, бир дақиқадан камроқ вақтда 1,5 км баландликда ва 300 км/с. тезликда А321 самолети тормозланган. «Чамаси, бу вақтда у конструктив шикаст олган ва у парвозни давом эттиришга имкон бермаган», - қўшимча қилди у.

Юнг ёнилғи билан муаммо самолетнинг ҳавода вайрон бўлишига эмас, двигателлар тўхтаб қолишига олиб келган бўлар эди, деб таъкидлади. Компанияда А321 халокатининг сабаби экипаж хатоси ёки техник муаммолар бўлиши мумкинлигини истисно қилдилар. Шу билан бирга А321нинг Синай ярим ороли устидаги ҳалокати сабабини тергов қилаётган Миср комиссияси лайнерга ташқаридан таъсир кўрсатилган бўлиши мумкинлигини рад этди.

Самолет “жуда яхши ҳолатда “ бўлган.

 «Когалимавиа» директори ўринбосари халокатга учраган А321 жуда яхши техник ҳолатда бўлганини таъкидлади. «Самолет жуда яхши техник ҳолатда бўлган, ишонинг», - деб айтди Юнг.

Унинг айтишича, самолетга хизмат кўрсатган экипаждан ҳеч қандай эътирозлар келиб тушмаган. «Халокатли рейсда парвозни амалга оширган командир учишдан аввал ҳеч бир салбий фикр ёзиб қолдирмаган – саҳифа нусҳаси аэропорт хизмати томонидан учишга қадар сақланади», - деди авиакомпания раҳбарининг техник ва ишлаб чиқариш масалалари бўйича ўринбосари Андрей Аверьянов. «Самолет жадвал бўйича парвоз қилган, демак,экипаж стандартдан фарқ қилувчи биронта ҳаракат ва процедурани амалга оширмаган», - қўшимча қилди у.. Аверьянов шунингдек, Миср мутахассислари самолетга техник кўрсатмаганликларини ҳам маълум қилди.

Компанияда самолет билан бўлган аввалги воқеа ҳалокатга олиб келиши мумкин эмаслигини таъкидлашди. Тизимли текширувлар ҳаво кемасида “мўрт бўлиб қолиш оқибатлари” ни ҳам истисно этади,деб ҳабар қилди Аверьянов. «Бу борадаги текширувлар ҳаво кемасида 6 йилда бир марта , янада батафсил ўрганишлар эса 12 йилда бир марта ўтказилади. Самолетни лойиҳалаштиришда учишга яроқлиликнинг муайян меъёрлари қўлланилади бу эса унинг текширувдан ўтказишлар оралиғида танг аҳволга тушиб қолмаслигини кафолатлайди», - деди у. Аверьянов бу самолет оҳирги марта 2014 йилнинг мартида текширувдан ўтказилганини қўшимча қилди. Компанияда «Когалимавиа»да Ространсназорат текширувдан ўтказаётган А321 самолетларида парвозлар давом этирилаётганини маълум қилишди, ҳаво кемаларини парвозлардан четлаштирмаган ҳолда босқичма-босқич кўрикдан ўтказилмоқда. «Когалимавиа»нинг иккита самолети инспекциядан тўла ўтди, учинчи кема текширувдан ўтмоқда, тўртинчи борт Истамбулда глобал текширувда турибди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей