ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / КХДРга сўнгги 100 йил ичидаги энг кучли қурғоқчили...

КХДРга сўнгги 100 йил ичидаги энг кучли қурғоқчилик хавф солмоқда

КХДРда қурғоқчилик давом этмоқда, махаллий ҳокимият вакиллари уни сўнгги 100 йилдаги энг кучли қурғоқчилик деб атамоқдалар. Ҳозирнинг ўзида шоли экинларининг 30% и қуриди. Кўпдан бери озиқ-овқат танқислиги кузатилаётган ва болаларнинг учдан бири тўйиб овқат емаётган КХДРда қурғоқчилик очарчилик келтириб чиқариши мумкин, деган хавф тарқалмоқда, хабар қилади BBC.

КХДРнинг юз минглаб аҳолиси қурбони бўлган 90-йиллардаги очарчиликдан кейин мамлакатнинг катта қисми хорижий инсонпарварлик ёрдами туфайлигина омон қолди.Бироқ, сўнгги воқеалар, шу жумладан,Шимолий Корея расмий доиралари нотижорат ташкилотларнинг инсонпарварлик ёрдами тарқатилишини назорат қилишига руҳсат бермагани чет элдан юборилаётган озиқ-овқатлар кескин қисқаришига олиб келди. КХДР ҳукумати яқинда ўтказган аграр ислоҳотлар 90-йилларда юз берган очарчилик туфайли ўлим ҳолатларининг олдини олиши мумкин. Бу ислоҳотлар орасида фермерликнинг замонавий усулларига ўтиш ва янги қишлоқ хўжаик экинларини экиш каби янгиликлар бор.

Шунга қарамай, қурғоқчилик, айниқса аҳолининг заиф қатламлари орасида кўп сонли қурбонларга олиб келиши мумкин, деган хавф сақланиб қолмоқда.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей