ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Канадада бундан 13 минг йил аввал қолган инсон қад...

Канадада бундан 13 минг йил аввал қолган инсон қадам изи топилди

Канаданинг ғарбида, Тинч океани соҳилларидаги Британия Колумбияси провинциясида Виктория университети археологлари одам оёғининг 10 та изини топишди. Олимларнинг фикрича, бу излар қолдирилганига 13 минг йилдан ортиқ вақт ўтган бўлиши мумкин.Агар бу маълумот тасдиқланса, улар материкдаги энг қадимий инсон излари бўлади. Излардан ташқари мутахассислар, шунингдек, бундан 13,2 минг йил аввал ёқилган гулхан кулларини ҳам топишди, деб хабар қилади TorontoSun. Улар денгиз сатхи ва музликлар даври алмашишига қарамай Кэлверт оролларида яхши сақланиб қолган.

Одам излари экспертизага жўнатилди. Археологлар шу вақтга қадар Мексикада топилган бундан 11 минг йил аввал қолдирилган излар қитъадаги энг қадимий одам излари, деб ҳисоблаб келинганини таъкидлашмоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей