ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Камбоджада Х1 асрга мансуб номаълум ибодатхона топ...

Камбоджада Х1 асрга мансуб номаълум ибодатхона топилди

Марказий Камбоджа ҳудудидаги Кампонг Чам провинциясида таҳминан эрамизнинг Х1 асрида бунёд этилган Ангкор даврига(кхмер империясининг қудрати гуллаб-яшнаган давр) мансуб индуистлар ибодатхонаси топилди. деб хабар беради mk.ru.

Асрлар мобайнида ер остида пинхон бўлган ноёб артафактлар кучли ёмғирлар ва кўчкилар оқибатида кўзга ташланди. Провинция пойтахти яқинида сигир боқиб юрган қишлоқ болалари тепаликда тошдан ясалган хайкаллар ва ўйма плиталарни кўриб қолдилар. Қишлоқ аҳолиси бу ҳақда дарҳол полицияга ва маҳаллий маданият ва санъат департаментига хабар қилди.

Бу муассаса эксперти ўйма нақшлар билан безалган бу тош парчаси қадимий ибодатхона дарвозасининг бир қисми эканини аниқлашга муваффақ бўлди,- деб қайд этади департамент ходими. «Подачи болалар ўйнаб юрган тепалик қадимий эканилигини ҳамма биларди, бироқ ҳеч ким у шундай нодир ибодатхонани яшириб ётганини ҳаёлига ҳам келтирмаган эди. Яқин вақт ичида биз бу муқаддас жойларга археологик экспедиция юбориш тўғрисидаги масалани қўйиш ниятидамиз”,- деб айтди газетага берган интервьюсида Кампонг Чам провинцияси маданият ва санъат департаменти раҳбари.

Унинг айтишича, топилган қисмлар Ангкор даврида урф бўлган тош ўймакорлиги ва хайкалтарошлик услубига мансуб бўлиши мумкин. Тасвирлар услуби артефактлар Х асрда ишланган бўлиши мумкинлигини аниқлаш имконини берди. Ангкорнинг ўзи бугун ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйҳатига киритилган.Бу давр қадимий Осиёдаги давлат тузилмалари орасида энг йирик бўлган кхмер империяси билан боғлиқ. Бу қадимий империяда ХП асрда ҳозирги Сиемриеп провинцияси ҳудудида Вишнага бағишлаб бунёд этилган Ангкор-Ват марказий ибодатхона саналган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей