ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ЖСТнинг янги маърузаси: тиббий хизмат кўрсатишга ҳ...

ЖСТнинг янги маърузаси: тиббий хизмат кўрсатишга ҳаражатлар қашшоқликка солиши мумкин

400 млн. киши соғлиқни сақлаш соҳасида керакли тиббий ёрдам ололмайди. Паст ва ўрта даражадаги даромадга эга бўлган мамлакатлар аҳолисининг 6 фоизи тиббий хизмат ҳаражатлари туфайли қашшоқлар қаторида туради. Бу ҳақда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти(ЖСТ) ва Жаҳон банкининг янги маърузасида келтирилган.

«Бу маъруза бизга барча аҳоли соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлардан фойдаланиш имкониятини қўлга киритишига эришишдан хали жуда йироқ эканимизни англатади.Биз соғлиқни сақлашга бўлган имкониятни кенгайтиришимиз ва аҳолининг камбағал қисмини молиявий ҳаражатлардан ҳимоялашимиз керак, зеро, бу уларнинг аҳволини янада оғирлаштиради», - деб айтди Жаҳон банки вакили Тим Эванс.

Маърузада соғлиқни сақлаш соҳасидаги асосий хизматлар олишга, шу жумладан оилани режалаштириш, туғишгача бўлган даврдаги парвариш, болалар иммунитети, ретровирусга қарши муолажа, сил касаллигини даволаш, ичимлик суви ва санитария хизматларига имконият бўйича аҳвол шарҳи берилган. Паст ва ўрта ривожланиш даражасидаги мамлакатларда тахминан 400 миллион киши бу хизматларнинг ҳеч бўлмаса биттасини олиш имкониятига эга эмаслиги аниқланди.

Дунёнинг 37 мамлакатида ўтказилган тадқиқотлар доирасида маълум бўлдики, аҳолининг 6 фоизи камбағаллик даражасидан ҳам паст аҳволда, яъни шифокорларга ўз хамёнларидан тўлаганлари оқибатида кунига ўзлари учун 1 доллардан кам сарфлашга мажбурлар. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей