ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ЖСТ: селф ва ижтимоий тармоқларга боғланиб қол...

ЖСТ: селф ва ижтимоий тармоқларга боғланиб қолиш касаллик деб тан олиниши мумкин

Москва шаҳрининг бош психиатри Борис Циганковнинг айтишича, ЖСТ (Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти) селф, яъни ўзини-ўзи суратга олиш ва ижтимоий тармоқларга ҳаддан ташқари берилиб кетишни руҳий касалликлар рўйҳатига киритишга тайёрланмоқда, деб ёзади Naked-Science.

Бу ўринда сўз ушбу масалалар акс этадиган ХКТ-11 касалликларининг янги халқаро таснифи ҳақида бормоқда. Маълумотлар расмий рўйҳатга киритилгандан кейин бу касаллик ташҳиси қўйилганлар махсус препарат ва руҳий муолажа ёрдамида даволанадилар. Селф ва ижтимоий тармоқлардан ташқари смс-мулоқот ва онлайн ўйинлар борасида ҳам шунга ўхшаш ташҳис қўйилиши мумкин. Интернет тармоғидан фойдаланувчиларнинг ҳар ўнтадан бири вебга боғланиб қолиш муаммосига дуч келади, деб ҳисобланмоқда. Циганковнинг фикрича, интернетга ҳаддан ташқари боғланиб қолиш бошқа руҳий бузилишлардан фарқ қилмайди.

Ҳозирги руҳий касалликлар таснифига кўра психиатрлар юқорида тилга олинган руҳий бузилишларга тегишли ташҳис қўя олмайдилар. Шунинг учун, бемор фақат руҳшуносларга мурожааат қилиши мумкин. ХКТ-11 қабул қилингандан кейин бу хилдаги беморларни уларнинг фикрларини ўзгартирувчи ва яна бошқа нарсаларга эътибор қаратишларига ёрдам берувчи препаратлар билан даволаш мумкин бўлади.

Касалликларнинг халқаро таснифи соғлиқни сақлашда етакчи статистик ва таснифлаш асоси ҳисобланади. Ҳозир ХКТ-11 амалда қўлланилмоқда. 2015 йил май ойида ЖСТ ХКТ-11нинг янги ҳужжатини кўриб чиқишга киришди. Якуний ҳужжат 2017 йили қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Агентлик аввал мутахассислар селфга берилиш ўсмирлар ўртасида бит тарқалишига олиб келади, деб айтганларини эслатиб ўтди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей