ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ЖССТ антибиотикларга берилмасликка чақиради

ЖССТ антибиотикларга берилмасликка чақиради

Антибиотиклардан бўлар-бўлмасга фойдаланиш хавфли инфекцияларда уларнинг таъсирини заифлаштиради. Ҳозирги кунда бор-йўғи 34 та давлат антибиотиклардан фойдаланишни назорат қилиш соҳасидаги дастурларни жорий этмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан ўтказилган янги тадқиқот натижалари ана шуларни кўрсатди.

Антибиотиклар кашф этилганидан буён 70 йилдан ортиқ вақт ўтди. Ушбу дорилар кўплаб инсонларнинг ҳаётини бактериал инфекциялардан қутқариш имконини берди, акс ҳолда улар нобуд бўлиши шубҳасиз эди. Бироқ бугунги кунда антибиотикларга ҳаддан ташқари берилиб кетиш натижасида уларга нисбатан чидамлилик ҳолатлари кучаймоқда. Яъни бактериялар шу даражада ўзгармоқдаки, энди антибиотиклар уларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмай қўйяпти. Кўпгина мамлакатларда шифокорлар антибиотикларни зарурат бўлмаганида ҳам тайинлашади, айримларида эса уларни рецептсиз сотишади. Яна бир хавф омили микробларга қарши препаратларни қабул қилиш курсининг узилиб қолиши билан боғлиқ.

Тадқиқот муаллифларидан бири доктор Чарльз Пенн инсоният бу боришда безгак, сил, зотилжам ва ОИВ каби касалликлар олдида заиф бўлиб қолишидан огоҳлантиради. “Агар зудлик билан зарур ҳаракатлар амалга оширилмаса, дунё “антибиотиклардан кейинги давр”га киради, бунда одамлар ўнлаб йиллар давомида даволаниб келинган оддий инфекциялар ва аҳамиятсиз жароҳатлардан яна ҳалок бўла бошлайди”, - дейди доктор Пенн.

Европа минтақасида ушбу муаммони ҳал этиш режалари 52 та мамлакатдан 49 тасида ишлаб чиқилган, бироқ аҳолининг ярми ҳамон антибиотиклар билан вирусли инфекцияни даволаш мумкин деган янглиш фикрда. ЖССТ барчани антибиотикларни фақат шифокор тайинлаган тақдирдагина ва унинг тавсияларига қатъий амал қилган ҳолда қўллашга чақиради. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей