ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Женевада БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашинин...

Женевада БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 29-сессияси иш бошлайди

Душанба куни Женевада БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 29-сессияси очилади. Унинг иштирокчилари ноқонуний муҳожирлар, одам савдоси, аёлларга нисбатан зўравонлик бўйича бугунги вазият ҳақидаги маърузаларни муҳокама қиладилар.Шундай маърузалардан бири Беларусда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан боғлиқ аҳволга бағишланган. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раиси, Германиянинг БМТнинг Женевадаги бўлими қошидаги доимий вакили Иоахим Рюккер айтди, деб ёзади uaport.net.

Женевадаги брифингда у бўлажак сессиянинг марказий мавзуларидан бири ноқонуний муҳожирлар муаммоси бўлишини маълум қилди. «Агар одамларга айблов эълон қилмай қамоққа олиш хавфи таҳдид солмаса, агар улар қийноқ ва зўравонликдан ҳимояланган бўлса, адекват сув манбалари ва озиқ-овқат билан таъминланган бўлса, умуман, агар уларнинг ҳуқуқларига риоя этилаётган бўлса, улар ҳеч вақт ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб бундай сафарга отланмайдилар, - деди Иоахим Рюккер яқинда Ўрта ер денгизида юз берган фожиа ҳақида сўзлаб.

Бўлажак сессияда шунингдек қатор мавзулардаги маърузалар муҳокама қилинади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей