ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Италия санъатшунослари ЮНЕСКО ҳимоясида жипслашишд...

Италия санъатшунослари ЮНЕСКО ҳимоясида жипслашишди

`Маданий мерос бўйича экспертларнинг мақсадли гуруҳи ташкил этилади.

16 февраль куни ЮНЕСКОнинг бош директори Ирина Бокова ва Италия ташқи ишлар вазири Паоло Жентилони Маданий мерос бўйича экспертларнинг мақсадли гуруҳини ташкил этиш ҳақидаги битимга имзо чекиб тасдиқлашди. Янги тизим ЮНЕСКОнинг «Мерос номидан биргаликда» глобал коалицияси доирасида ташкил қилинган.

Ушбу битим ЮНЕСКОга Италия ҳукуматига тўқнашувлар натижасида шикастланган  маданий мерос обидаларини муҳофаза қилиш ишлари учун экспертларни тақдим этиш сўрови билан мурожаат қилиш имконини беради. ЮНЕСКОнинг «Мерос номидан биргаликда» глобал коалицияси 2015 йилнинг июнь ойида Бонн шаҳридаги Бутунжаҳон мероси қўмитасининг йиллик мажлиси вақтида бошланган эди. Ирина Бокованинг сўзларига кўра, «Маданий мерос соҳасида экспертлар ва Италия карабинчиларининг бирлашиб, мақсадли гуруҳ ташкил этиши маданий бойликлар ноқонуний савдосига қарши курашга ихтисослашган, бу бизнинг келажакдаги фавқулодда вазиятларга жавоб қайтариш лаёқатимизни оширади».

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг ноябрида ЮНЕСКОга аъзо давлатлар маданий меросни муҳофаза қилиш фаолиятини фаоллаштириш стратегиясини ишлаб чиқишди. Бу маданий обидалардаги йўқотишлар ва талончиликлар тизимига қарши кенг кўламли жавоб қадами бўлди. Халқаро жиноят суди Рим уставига мувофиқ, маданий меросни қасддан вайрон қилиш ҳарбий жиноят сифатида кўриб чиқилиши мумкин. 


 

 

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей