ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Испания иқтисодиёти 2007 йилдан буён максимал ўсиш...

Испания иқтисодиёти 2007 йилдан буён максимал ўсишни кўрсатди

2015 йилнинг дастлабки уч ойида Испания иқтисодиётининг ўсиши 0,9% ни ташкил этди – бу 2007 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда Миллий статистика институтининг ((INE) маълумотлари далолат бермоқда.

Биринчи чоракдаги бундай ўсиш суръати Мариано Рахоя ҳукуматига йил охиригача ЯИМ ўсиши бўйича прогнозларни 2,9% га тўғирлаб қўйиш имконини берди. Бу борадаги прогнозлар 2014 йилда 2% қилиб белгиланган эди. Қироллик иқтисодиёти 2016 йилда ҳам 2,9% ўсишни кўрсатиши кутилмоқда. Айтиш жоизки, бу борада Испания ҳукумати ЕИга қараганда ижобийроқ кайфиятда. ЕИ Испания иқтисодиёти учун 2015 йилда 2,3% ўсишни прогноз қилмоқда, ХВЖ эса – 2,5% ни.   

Ўтган пайшанба куни Рахоя ҳукумати макроиқтисодий прогноз ва барқарорлаштиришнинг янги дастурини тақдим этди, улар ўрганиш учун Еврокомиссияга юборилди.

Экспертларнинг фикрича, ички истеъмолнинг ошиши, жумладан сайёҳлик сектори ҳисобидан кузатилган ўсиш ҳамда молиявий шароитларнинг яхшиланиши ва нархларнинг тушиши Испаниядаги иқтисодий ўсишнинг асосий сабабчисига айланган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей