ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Ироқ нефть қазиб олишни чорак баравар оширишни реж...

Ироқ нефть қазиб олишни чорак баравар оширишни режалаштирмоқда

Ироқ нефть ҳом ашёсини экспортга чиқаришнинг бир кеча -кундузлик ҳажмини 26%га ёки 800 минг баррелга етказишни режалаштирмоқда. Ироқнинг келаси ойдаги экспорт жадвали шундан далолат беради, ҳабар қилади NEWSru.com. Бу - картелнинг бошқа аъзоси - Қатар ҳозир бозорга таклиф этаётганига қараганда анча кўп. Шу билан бирга апрель ойида ОПЕК бўйича қазиб олинган нефтнинг март билан таққослагандаги (бир кеча кундузда 18 минг баррель) ўсишидан ҳам юқори.

Ироқ ОПЕКда нефть қазиб олиш ҳажми бўйича иккинчи ўринда. Ироқ давлат компанияси - State Oil Marketing Organizationгнинг маълум қилишича, мамлакатдан нефть етказиб беришнинг кундузги ҳажми апрель ойида 3,02% га ошган ва тахминан 3,07 млн. баррелни ташкил қилган. SOMOнинг ҳисоб-китобларига қараганда, нефть етказиб беришнинг кундузги ҳажми март ойида 2,98 млн. баррелдан иборат бўлган. Апрель ойида Ироқ ҳаммаси бўлиб, 92,3 млн. баррель, март ойида эса 92,4 млн. баррель нефть экспорт қилган, бу эса аввалги ойга нисбатан 0,1% камроқдир. Нефть экспортидан олинган даромадлар апрель ойида бир баррель нефтнинг ўртача нарҳи 51,9S бўлганда 4,791 млрд. долларга етди.

ОПЕКка аъзо бошқа мамлакатлар, картелнинг 5 июнда бўладиган навбатдаги йиғилишигача нефть қазиб олиш даражасини сақлаб турсалар керак. ОПЕКнинг 2014 йил ноябрь ойида ўтган сўнгги учрашувида улар “қора олтин” қазиб олиш ҳажмини қисқартирмаслик ҳақида қарор қилдилар, бундан мақсад ўз бозорларини нефть арзонлашиб бораётган шароитда ҳимоялашга қаратилган. Ҳақиқатда картель янада кўп (апрель ойида 30,84 млн. баррель) нефть қазиб олади ва агар Ироқ нефть етказиб беришни оширса, бундан ҳам кўп қазиб чиқариши мумкин.

Апрель ойида Ироқ бир кеча-кундузда қарийб 3,1 млн. баррель нефть экспорт қилиб рекорд даражага эришди. Ироқда қазиб олинган нефтнинг 90% га яқини экспорт қилинади.

Ҳозир Ироқ икки йўналишда – BP ва Royal Dutch Shell каби компаниялар ишлаётган шиалар жанубида ва шимолдан, ҳукумати ўтган йили мустақил равишда маҳсулот етказиб бериш учун Бағдоднинг розилигини олган Ироқ Курдистонидан нефть экспортини амалга оширмоқда. Ўтган йили Ироқ ўртача 3,3 млн. баррель нефть қазиб олди. Bloomberg маълумотига кўра, бу 1979 йилдан бери энг юқори кўрсаткич. 2018 йилгача мамлакат бу кўрсаткични 6 млн. баррелгача оширишни мўлжалламоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей