ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти жаҳон ...

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти жаҳон иқтисодиёти ўсиши прогнозларини ёмонлаштирди

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти кўп мамлакатларда инвестициянинг паст даражасини қайд этган ҳолда 2015-2016 йилларда жаҳон иқтисодиётининг ўсиши прогнозларини ёмонлаштирди. Прогнозга кўра, дунё ЯИМнинг бу йилги ўсиши 3,1% ни ташкил этади ва 2016 йилда 3,8% гача тезлашади. Айни пайтда ўтган йил ноябрь ойида ташкилот прогнозлари иқтисодиётнинг бу йилларда 3,6% ва 3,9% ўсишини тахмин қилган эдилар.

Прогнозларнинг ёмонлашгани 2015 йилнинг биринчи чорагида дунё иқтисодиётининг ўсиши кутилмаганда пасайгани билан боғлиқ, деб таъкидланади ИҲРТ шарҳида. Экспертларнинг фикрича, ўсиш драйверлари нефть нарҳининг пасайиши, қатор марказий банклар томонидан амалга оширилаётган миқдорий юмшатиш дастури, шунингдек,йирик иқтисодиётлардаги бюджет консолидациясининг якунланиши бўлди. «Дунё иқтисодиёти ўсиши секин-аста тезлашиб, 2016 йилнинг оҳирига бориб инқироз олди трендга яқинлашади, дейилади ташкилот  шарҳида.

Экспертларнинг фикрича, ҳозир ривожланган мамлакатларнинг меҳнат бозорлари тобора яхшиланмоқда ва дефляция хавфи камайди. Шу билан бирга ташкилот шарҳида кўп мамлакатларда инвестициянинг заифлиги истеъмол ўсишини, янги иш ўринлари яратиш ва маошни оширишга йўл қўймайди, бу эса узоқ муддатли истиқболда евроҳудуд иқтисодиётининг барқарор ўсишига зарар етказиши мумкин, деб таъкидланади.

АҚШ ЯИМ ўсиши прогнози бу йил ўтган йилги 3,1%дан 2%га пасайди. 2016 йили эса 3% дан 2,8%гача тушиб кетади. Экспертларнинг таъкидлашича, долларнинг мустаҳкамланиши ва ноқулай об-ҳаво 2015 йил бошида АҚШ иқтисодиёти ўсишига таъсир кўрсатишига қарамай, рағбат берувчи монетар сиёсат ва нефтнинг паст нарҳлари эҳтиёжни қўллаб-қувватлади, мамлакатдаги ишсизлик пасайди. Евроҳудудда ЯИМ ўсиши прогнози эса 2015 йилда 1,4% га, 2016 йилда 2,1% ўсди.

Япония ЯИМ бу йил 0,7% га ўсади(аввалги прогноз – 0,8%) келаси йил эса 1,4% кўпаяди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей