ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Инвесторлар “яшил” энергетикадан қочмоқдалар

Инвесторлар “яшил” энергетикадан қочмоқдалар

Инвесторлар “яшил” энергетика инқилоби истиқболларига ишончлари камайгани сари янги катта ғояларни излашга киришдилар. Сектор ривожланишда давом этмоқда, бироқ молиялаштириш мураккаблашмоқда.

22 йилда энергия истеъмоли қандай ўзгаради?- бу савол бозор иштирокчиларини албатта, қизиқтиради. Бировлар, аввалгидек, сектордаги технологик тараққиётга ишонч билан қарамоқда, бироқ янги маълумотлар айрим шубҳаларга сабаб ҳам бўлмоқда. Сўнгги бир неча йилларда энергиянинг янгиланаётган манбалари билан боғлиқ патентлар миқдори кескин қисқарди. Бундай энергетика патентлари миқдори 2012 йилда 35,59 минг бўлган бўлса, 2014 йилда 20,655 мингга тушиб кетди.

Патент буюртмалар кўпинча келажакдаги инновациялар учун асос сифатида фойдаланилади. Патентлар миқдори пасаяётганини ҳисобга олганда экологик тоза энергия ишлаб чиқаришнинг янги йўлларини топиш тобора қийинлашиб бораётганини тушуниш қийин эмас. Айниқса қуёш энергетикаси учун ҳавфли вазият юзага келиши мумкин, негаки, берилган патент буюртмаларининг тахминан учдан икки қисми бу сегментга тўғри келади. Бозор Хитойнинг арзон панеллари билан тўлиб кетгани учун қуёш панеллари ишлаб чиқариш рентабеллиги кейинги пайтларда сезиларли даражада тушиб кетди. Шунинг учун бу соҳадаги илмий тадқиқотлар ва ишланмалар қисқарди. Европанинг нияти эса энергетика мустақиллигига эришиш ва тегишли субсидиялар янгиланадиган энергия манбааларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди.

Айни вақтда экологик тоза энергетикада инновациянинг камайиши йирик инвесторлар ўз маблағларини кўпроқ анъанавий энергетика тармоқларига йўналтиришларига олиб келади. Сўнгги ойларда, барбод бўлаётган нефть бозори фонида бевосита инвестицияларнинг кўп сонли фондлари энергия тарқатувчиларнинг анъанавий формаларига қизиқиш билдирдилар. Зеро, улар кўп ўн йилликлар давомида аввалгидек, муҳим энергия манбаи бўлиб қолади. Хатто истиқболли ёш компанияларни қидирувчи инвесторлар ҳам “яшил” энергетикага у қадар эътибор қаратмай, бошқа ривожланаётган технологик тўлқинларга урғу бермоқдалар.

Халқаро энергетика агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, иқлим инқирозига йўл қўймаслик учун дунё “яшил” энергетикага йилига $1 трлн. ҳажмида инвестиция киритиши лозим. Ҳозирча, бу даражага етиш олис.Ўтган 2014 йил якунига кўра, инвестициялар ҳажми $270 млрд.,ни ташкил этди, яъни керак бўлган маблағнинг тўртдан бири жалб этилди. Агентлик бу борадаги аҳвол яхшиланиши, инвесторларнинг яна “яшил” энергетикага кенгроқ кўламда қайтишлари зарур бўлган чора-тадбирлар устида иш олиб бормоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей