ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Имплантация қилинадиган линзалар яқин келажакда кў...

Имплантация қилинадиган линзалар яқин келажакда кўзойнакларнинг ўрнини босади

Лидс университетининг тадқиқотчиси автофокусга эга суюқ кристалли ноёб линзани ишлаб чиқди. У ёш ўтиши билан вужудга келадиган узоқни яхши кўриш хасталигини даволашга ёрдам бериши мумкин, дея хабар беради Vesti.ru. Кексаликда юзага келадиган ушбу муаммони ҳал этиш учун аспирант Девеш Мистри (Devesh Mistry) табиий кўз гавҳарини сунъийсига жарроҳлик йўли билан алмаштириш учун тўлиқ бошқариладиган сунъий кўз гавҳарини яратиш мақсадида суюқ кристалларни тадқиқ қилди.

"Инсоннинг ёши ўтиши билан унинг кўзидаги гавҳар қота бошлайди, кўз мушаклари эса уни яқин объектларда фокуслай олмай қолади. Бизга телевизорлар ва смартфонларнинг экранларида қўлланадиган материал сифатида яхши таниш бўлган суюқ кристаллардан фойдаланиш кўз мушакларининг ҳаракатига қараб фокусга ўзгартириш киритишга ёрдам беради", - дейди ёш олим.

Мистри ўзининг ихтиросини табиий кўз гавҳарини сунъийсига алмаштириш бўйича жарроҳлик амалиёти давомида имплантация қилиш мумкинлигига умид қилмоқда.

Унинг фикрича, кейинги ўн йил давомида унинг тадқиқоти имплантация қилинадиган янги линзаларга асос солади. Улар нисбатан оддий жарроҳлик амалиёти ёрдамида кўзга қўйилади. Операция жараёнида кўзнинг мугуз пардасида жуда кичкина кесик ҳосил қилинади, кейин эски гавҳарни йўқ қилиш учун ультратовуш қўлланилади. Олиб ташланган кўз гавҳарининг ўрнига суюқ кристалли янги линза ўрнатилади.

«Суюқ кристалларга ҳали етарлича муносиб баҳо берилмаган, - дейди Девеш. - Бу қаттиқ жинс ва суюқлик ўртасидаги унсурдир. Суюқ кристаллар тартибга солинган тузилмага эга, бироқ шу билан бирга улар суюқлик каби оқиши, таъсирланиши мумкин».

Тадқиқотчининг фикрича, сунъий кўз гавҳари линзасининг ишчи прототипи 2018 йилгача тайёр бўлади, уни тижорат мақсадларида қўллаш ишлари эса яқин 6-10 йил ичида бошланади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей