ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ХВФ ФРС ставкалари ошиши хавфи ҳақида огоҳлантирад...

ХВФ ФРС ставкалари ошиши хавфи ҳақида огоҳлантиради

Халқаро валюта фонди ФРСнинг асосий ставкалари ошиши эҳтимоли борлиги натижасида салбий оқибатлар тарқатилиши хавфи тўғрисида огоҳлантиради,деб ёзади Reuters. «Хавф шундаки, бозордаги кайфият, эҳтимол, нормалаштириш таъсирида ўзгарадиган бўлса, даромаддорлик кескин ошиши, капитал оқими ўз йўналишини ўзгартириши мумкин, деб айтди ХВФ директори ўринбосари Мицухиро Фурусава Сеулдаги конференцияда. «Бу жараён тартибсиз бўлиши, баъзи бозорлар ёки активлар синфларидаги ликвидлик камайишига олиб келиши мумкин, деб қўшимча қилди у.

Унинг айтишича, ривожланаётган мамлакатлар макроиқтисодий кўрсаткичлар ва сиёсат асосларини бир пайтда мустаҳкамлашлари лозим бўлгани учун федерал заҳира сиёсат тўғрисидаги режаларини маълум қилиши лозим. Бунинг натижасида тартибсиз капитал оқими пасайиши мумкин.

Фурусава кучли, давомли ва баланслашган ўсишни таъминлаш учун ривожланаётган мамлакатлар томонидан тузилмавий ислоҳотлар ўтказилиши лозимлигини таъкидлади.

Дунёдаги бу йўналишни бошқариб турувчилар 2013 йилги вазият такрорланишидан хавфсирамоқдалар.Ўшанда бозорлар ФРСнинг у ўз сиёсатини пул массасини оширишга буриб юбориши мумкинлиги ҳақидаги биринчи ишораларидан қўрқиб кетган эди. .

ФРС жорий йилнинг оҳиригача ўз асосий ставкаларини оширишни бошлаши кутилмоқда.

Фурусаванинг айтишича, мамлакатлар валюта бозорларида интервенциялар ёки капитал оқимини бошқариш ёрдамида бозордаги ўзгаришларни тартибга солишлари мумкин,бироқ бу чоралар макроиқтисолдий ўзгаришларни алмаштириши мумкин эмас.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей