ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Хитойда тестда инсонни IQ бўйича қувиб ўтган компь...

Хитойда тестда инсонни IQ бўйича қувиб ўтган компьютер ишлаб чиқилди

Компьютерлар оддий сўровларга асосланган ҳолда ахборот индексациясида ва маълумотларни хотирадан чиқариб беришда аллақачон инсон миясини ортда қолдиргани ҳеч кимга сир эмас. Бироқ шу билан бирга бизнинг бошимиздаги “процессорлар” кўп жиҳатдан интеллект коэффиценти даражасини белгиловчи оғзаки мулоҳазалар ва мураккаб тилдаги саволларга келганда компьютер “мия”ларидан устун туради. Айни пайтда хитойлик олимлар ўртача статистикага эга одам интеллекти коэффициентидан баланд бўлган компютер яратишди, деб ёзади интернет-газета The Daily Dot. Хитойлик тадқиқотчилар биринчи бўлиб ўқишга қобилиятли ва интеллект коэффициенти бўйича анъанавий тестларда инсон миясидан устун бўлган машина ишлаб чиқишди. Бу борада амалга оширилган ишнинг қисқача тафсилоти Корнелл университети кутубхонаси сайтида эълон қилинди.

Американинг ахборот технологиялари бўйича гиганти – Microsoftнинг компьютер мутахассислари Хитой илмий-техника университети олимлари билан биргаликда машинани ҳудди шу усуллар билан одам каби мулоҳаза қилишга ўргатишни режалаштирмоқдалар,- деб ёзади The Daily Dot. Бу техникага сўзлар орасидаги алоқани англаш ва уларни замонавий тилда қўллаш принципларини ўрганиш имконини беради.

Мутахассислар компьютерни матн намуналарининг катта блокини ўрганишга мажбурладилар. Мақсад у нафақат сўзлар ва уларнинг синонимлари, балки,турли предмет ва ҳодисаларни ифодалаш учун бир неча маъноли сўзлар ишлатилган контекстни ҳам хотирада сақлашига қаратилган эди.

Интеллект коэффициенти бўйича ўтказилган 200 дан ортиқ турли тестларда машина ўртача статистикага эга бўлган одамга қараганда яхшироқ натижа кўрсатди. Шундай қилиб, деб таъкидлайди нашр, -олимлар ўрганиш қобилиятига эга биринчи компьютерни яратишга муваффақ бўлишди. Бу эса “ўта заковатли роботлар инсониятни темир қўллар билан бошқарадиган истиқбол сари қўйилган навбатдаги қадам бўлди”.

Тадқиқотчиларнинг ўзлари ўз ишлари самарасини ”жуда умидбахш” деб атамоқдалар.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей