ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Хитой Россия буғдойи учун бозор очди

Хитой Россия буғдойи учун бозор очди

Сергей Данкверт: «Моҳиятан, савдода  ёриб ўтиш юз берди».

Россия ва Хитой Россия буғдойини етказиб бериш шартлари тўғрисидаги баённомани имзоладилар. Ҳужжат  шунингдек, Россиядан  етказиб  бериладиган  буғдойга фитосанитар  талабларни ҳам кўзда тутади. Бундан ташқари Россельхознадзор ва  Хитойнинг сифат ва  карантин назорати бўйича бош давлат бошқармаси жўҳори, рапс, соя  ва гуручга фитосанитар талаблар  тўғрисидаги баённомани  ҳам  имзолашди, деб  хабар  беради  «Интерфакс».

Россельхознадзор раҳбари  Сергей Данквертнинг  айтишича,  буғдой  етказиб бериш тўғрисидаги  баённоманинг  аҳамияти шундаки, ҳужжат Россия   буғдойи учун 30 йилдан бери берк  бўлган бозорни очади. «Моҳиятан савдода  катта  ғалабага  эришилди. Биз 2006 йилдан  бери  музокаралар олиб бордик ва  асосийси, масала  ҳал  бўлди. Энди биз  хитойлик  ҳамкасбларимиз  билан  бирга   буғдой етказиб  бериш билан боғлиқ  барча  масалаларни  тартибга  соламиз», - таъкидлади  Данкверт. Баённома Хитой  томони  бошида  туриб олганидек,  буғдойни  қопларда  етказиб  беришни кўзда тутмайди . Гуруч,жўҳори, рапс ва соя етказиб беришга  келганда,бу товарларни қопда ёки  дон ташувчи  машинада ташиш  керак бўлади.  Маҳсулотларнинг кўп турлари, биринчи навбатда, ёрма  ва жўҳорини  қопда етказиб берилади. “Бу одатдаги ҳол”,- деб қўшимча қилди Данкверт. 

 2014 йили  Россия Хитойга 150 минг тонна  дуккакли дон  етказиб берди. Бу йил 300 минг тоннага  етказилиши мумкин.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей