ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Хитой пўлат саноати ходимларининг 400 мингтасини қ...

Хитой пўлат саноати ходимларининг 400 мингтасини қисқартиришни режалаштираяпти

Ишлаб чиқариш қувватларини камайтириш учун асосий мезон — бу ишлаб чиқариш хавфсизлиги замонавий стандартларга мос даражада бўлишидир.

 Хитойнинг пўлат ишлаб чиқариш ҳажмини камайтириш режасига кўра пўлат саноати ишчиларининг 400 мингтаси ўз лавозимини йўқотиши мумкин. Пўлат ишлаб чиқарувчилар ижтимоий барқарорликка эришишларида унга бўлган талаб ҳам муҳим омил ҳисобланади.

Хитойда пўлат ишлаб чиқарилиши 100 миллион тоннадан 150 миллион тоннагача камайиши мумкин. Бунинг натижасида эса 400 мингга яқин киши ўз иш ўрнини йўқотиши кутилаяпти, деб хабар беради Хитой металлургия саноатини ривожлантириш ва режалаштириш илмий-тадқиқот институти раҳбари Ли Синьчуан. Бу ҳолат пўлат ишлаб чиқарувчи мутахассислар билан бирга кон саноати компаниялари ходимларига ҳам ўз таъсирини ўтказади.

«Пўлат саноатида бундай кенг-кўламли қисқартириш ишларини олиб боришнинг ижтимоий барқарорликка салбий таъсири бор», – дейди Ли Синьчуан. Аммо Xinhua ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳукумат қисқартиришлар қилмоқчи бўлган корхоналарга молиявий ёрдам беради.


 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей