ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Хитой июнь ойида Россиядан газ ўтказгич қурилишини...

Хитой июнь ойида Россиядан газ ўтказгич қурилишини бошлайди

Хитойга газ етказиб бериш лойиҳаси тўлақонли амалга ошириш босқичига кирмоқда. ХХР давлат органлари “ғарбий йўналиш” бўйича Россия Федерациясидан 30 млрд. куб.м газ сотиб олинишини тасдиқлашди. Июнь ойида Хитойда Россия участкасига “шарқий” қувур ўтказгич қурилиши бошланади, деб ёзади Вести экономика.

«Йирик лойиҳаларга келганда, шубҳасиз, ҳозир биз учун энг муҳим лойиҳа – бу «Сила Сибири» (Россия газини Хитойга етказиб бериш бўйича«шарқий йўналиш» ). Биз қурилишни ўтган йили бошладик.Айни пайтда қатъий иш жадвали бўйича ишлаяпмиз, мутлақо ҳеч қандай муаммо йўқ,», - деб айтди «Газпром» раҳбари Алексей Миллер Россия Президенти Владимир Путин билан амалий учрашув вақтида.

«Хитой томони ўз қисмида қурилишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилди ва июнь ойи оҳирида Хитой ҳудудида газ ўтказгич қурилишининг очилишига бағишланган тантанали маросим бўлади», - қайд этди Миллер.

РФ дан ХХРга “ғарбий йўналиш” бўйича газ етказиб бериш ҳақидаги битим юридик келишувларнинг барча босқичларидан ўтди. «Якуний юридик келишув ўнлаб моддаларни ўз ичига олган, жумладан Хитойга 30 йиллик муддатда газ етказиб беришга, йиллик шартномалар миқдори - 30 миллиард(куб.метр), қурилиш муддатига ҳам тааллуқли. Шу билан бирга газ еткзиб бериш сифатини таснифлашнинг қатор бандлари бўйича келишилган. Ҳуллас, бўлажак битим пойдевори қўйиб бўлинган», - деб таъкидлади “Газпром” раҳбари.

“Ғарбий йўналиш” бўйича ишлар шарқий йўналишда газ етказиб бериш лойиҳасини амалга ошириш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда тезлаштирилган эди. «Агар ғарбий йўналиш бўйича битим юзасидан музокаралар олиб бориш жадвалини шарқий йўналиш борасидаги шартнома юзасидан аналогик жадвал билан таққослайдиган бўлсак, унда битимни имзолаш учун бизга яна 8-9 ой керак бўларди, деб изоҳ берди Миллер. – Бироқ Хитойдаги музокаралар чоғида биз келишдикки, биринчидан, ишларни тезлаштирамиз, бундан ташқари шарқий йўналиш бўйича бизда тўпланган тажриба, шубҳасиз, ҳозир талаб этилади. Ҳар қалай, амалдаги битимнинг муайян қоидалари ва маълум моддалари ғарбий йўналиш бўйича ҳам қўлланилиши мумкин».

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей