ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Хитой чет эл инвестициясига чекловни олиб ташлайди

Хитой чет эл инвестициясига чекловни олиб ташлайди

Хитой ҳукумати юаннинг конвертациясини енгиллаштириш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида янги қадамни қўйишни режалаштирмоқда. У жисмоний шаҳс ва компаниялар учун чет эл инвестициясидаги чекловларни олиб ташламоқчи, деб ёзади The Wall Street Journal.

Хитой расмий доираларидаги манбаанинг айтишича, мамлакат давлат кенгаши яқин бир неча ҳафта давомида ҳозир амалда бўлган чекловларни бекор қилади ва жисмоний шаҳслар ва компанияларга акциялар, бондлар, шунингдек, чет эллардаги кўчмас мулкларни бевосита сотиб олишга руҳсат беради. Биринчи босқичда бундай инвестициялар фақат айрим савдо зоналарида мумкин бўлади, бироқ, секин-аста дастур кенгайтирилади.

Секин-аста ёндашув ер юзидаги расмий доиралар учун анъанавий ҳисобланади ва уларга туб иқтисодий ислоҳотларни давом эттирган ҳолда иқтисодиёт учун хатарларни пасайтириш имконини беради, деб ёзади WSJ.

Сармоя ҳаракатланиши устидан назоратни юмшатиш чоралари Хитой миллий валютасини байналмилаллаштириш учун зарур, деб қайд этади таҳлилчилар. Бу Хитой инвесторларига ўз ресурсларини бошқариш учун кўпроқ имконият беради, молиявий хизмат соҳаси компаниялари учун янги имконлар яратади ва дунё давлатларига иқтисодиётни истеъмол сектори ва хизмат кўрсатишга қайта йўналтиришда ёрдам кўрсатади. Бироқ юмшатиш шунингдек туб таваккалларни ҳам ўз ичига олади. Манбаларнинг айтишича, расмий доиралар ХХРдан маблағлар четга чиқишининг ўсишига, шунингдек иқтисодий ўсиш суръати сусайишига йўл қўймасликни истайдилар.

ХХРдан маблағларнинг тез чиқиб кетиши зарур бўлганда юаннинг янада мустаҳкамланишига босим ўтказган ҳолда, хитой компанияларининг чет эллардаги рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей