ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Хитой 2020 йилга бориб армияни ислоҳ қилиш ния...

Хитой 2020 йилга бориб армияни ислоҳ қилиш ниятида

Хитой раҳбарияти “қонун устуворлиги”ни асосий йўналиш қилиб қўймоқда.

Хитой Коммунистлар партияси яқин беш йилликка айрим таклифларини эълон қилди, улар мамлакатни 2016-2020 йиллар даврида ривожлантириш режасига киритилади. Reuters агентлигининг хабар қилишича, улар орасида замонавий “ахборот” воқелигига мос келиши лозим бўлган қуролли кучларни ислоҳ қилиш кўрсатмаси ҳам бор.

Таклифлар моҳияти шундан иборатки, бу вақт давомида “ахборотлаштирилган уруш”да ютиб чиқишга қодир бўлган армияни вужудга келтириш ва бунда “Хитойнинг ўзига хос ҳусусиятини” ҳисобга олиш лозим. Агентликнинг қайд этишича, партия коммюникесида қуролли кучлар ислоҳоти ҳақида очиқ гапирилади, бироқ, шу билан бирга “нималаргадир ишора” ҳам мавжуд. Хусусан, “ахборотлаштирилган уруш” сўзлари остида нималар ётгани унчалик тушунарли эмас. Чамаси, бу ўринда сўз уруш олиб боришнинг замонавий, яъни нафақат қурол ва армиядан, балки замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳам кўзда тутилади. Қайд этиш лозимки, бу тушунча ҳақида 2015 йилнинг ёзида ҳам сўз борган ва Хитойнинг янги ҳарбий стратегиясига маҳаллий можароларга тааллуқли тузатиш киритилган эди.

Американинг TheJamestownFoundation ташкилоти маълумотларига кўра, Хитой ҳарбий стратегиясининг янги қоидалари қайта ишлаб чиқилди: «муайян урушларда уларни ахборотлаштириш шароитларида ғалаба қилиш»дан « ахборотлаштирилган муайян урушлардаги ғалаба сари». Экспертларнинг фикрича, бу Хитой раҳбарияти ахборот технологияларини ҳарбий операцияларнинг барча аспектларида қўллаш ҳозирги вақтда тобора ҳал қилувчи омил бўлиб бораётганинпи тан олаётганини билдиради. Айни вақтда, Xinhua, Хитой раҳбарияти 2020 йилга белгиланган барча мақсадларга эришиш учун ҳарбийлаштиришни эмас, балки “қонун устуворлиги”ни асосий йўналиш қилиб қўяётганини ёзади. Бундан ташқари Хитой экологияга эътибор қаратди. Коммунистлар партияси экологик тоза ишлаб чиқаришга ёрдамлашиш мақсадида Яшил ривожланиш фондини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Хусусан, “ишлаб чиқаришнинг паст углеродли доиравий тизими”га ўтиш ва “ технологияларни модернизациялашга қаратилган бизнесни рағбатлантириш”, “асосий саноат тармоқларида углерод чиқиндиларини назорат қилиш” таклиф этилади. Бундан ташқари Хитой раҳбарлари соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиб, мамлакатни “соғлом” қилишга ваъда бердилар. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей