ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Ҳиндистон ҳукумати Россиядан вертолётлар сотиб оли...

Ҳиндистон ҳукумати Россиядан вертолётлар сотиб олинишини маъқуллади

Ҳиндистон мудофаа харидлари бўйича кенгаши Россияда ишлаб чиқарилган 197 та вертолёт сотиб олинишини маъқуллади, дея хабар беради Bloomberg. Бунда вертолётларни йиғиш ишлари Ҳиндистонда амалга оширилади.

“Новости” РАА тарқатган хабарга кўра, ўтган йил декабрь ойида РФ бош вазирининг ўринбосари Дмитрий Рогозин Ҳиндистон Россия билан тузган келишувга кўра ўз ҳудудида Ми-17 ва Ка-226Т туридаги вертолётларни ишлаб чиқаришини, бунда “Кам”лар оиласига кирувчи машиналар йилига 400 тагача чиқарилишини айтиб ўтган.

Рогозиннинг сўзларига кўра, вертолёт техникасига тендер эълон қилинганида, Европанинг Airbus концерни томонидан ишлаб чиқариладиган Eurocopter вертолёти Россия машиналарининг асосий рақобатчиси бўлган. Бироқ Ка-226 вертолётининг ноёб характеристикалари ва Ҳиндистон томонининг алоҳида талаблари муносабати билан тендер бекор қилиниб, Ҳиндистонда Россия машиналарини ишлаб чиқариш борасида келишувга эришилган.

Шу билан бирга, Bloomberg агентлигининг ёзишича, Мудофаа харидлари бўйича кенгаш 56 та Airbus Group транспорт самолётини сотиб олиш режасини ҳам маъқуллаган. Битим суммаси 1,87 млрд.АҚШ долларини ташкил этган. 

Қайд этиб ўтамиз, C-295 транспорт самолётлари эскирган Avro ҳаво кемаларининг ўрнини босади ва асосан Airbus ва Tata Advanced Systems компаниясининг (Ҳиндистон) биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Ҳиндистон ҳудудида ишлаб чиқарилади. Европада эса 56 та самолётдан фақат 16 тасигина йиғилади.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей