ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ХЭИ: интернетдан фойдаланувчилар етти бараварга ош...

ХЭИ: интернетдан фойдаланувчилар етти бараварга ошди

Женевада БМТнинг ахборот жамияти масалалари бўйича олий даражадаги бутунжаҳон форуми бўлиб ўтди. 29 май куни ўз ишини якунлаган форумда дунёнинг турли мамлакатларидан 1700дан ортиқ вакиллар иштирок этдилар. Унинг очилишида Халқаро Электр алоқа иттифоқи (ХЭИ)нинг янги маърузаси тақдим этилди. Маърузада таъкидланишича, сўнгги 15 йил ичида ахборот-коммуникация технологиялари ниҳоятда ривожлангани кузатилди ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун мислсиз имкониятлар эшигини очди. Бугунги кунда 3,2 млрд. киши интернетдан фойдаланади, уларнинг икки миллиарди ривожланаётган мамлакатларда истиқомат қилади.

Маърузада бу йил мобиль уяли алоқа хизмати мижозлари сони етти миллиарддан ошгани қайд этилди. Таққослаш учун, 2000 йилда бу кўрсаткич 738 миллионни ташкил этганини келтириш мумкин. «Бу ва янги маълумотлар нафақат ҳозирги пайтдаги тезкор техник тараққиётдан далолат беради, балки, тез ривожланаётган рақамли иқтисодиётдан четда турганларни, шунингдек АКТга инвестиция айниқса зарур бўлган соҳаларни аниқлашга ҳам ёрдам беради, деб айтди ХЭИ бош котиби Хоулинь Чжао матбуот анжуманида.

Маърузада 2000 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда интернетдан фойдаланувчилар сони етти бараварга ошгани, дунё аҳолисининг 43 фоизига етгани таъкидланди. Шу билан бирга ривожланаётган мамлакатлардаги тўрт миллиард киши аввалгидек бутунжаҳон тармоғига уланиш имкониятига эга эмас. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей