ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Хавфсизлик бўйича Мюнхен анжумани. Фикрлар.

Хавфсизлик бўйича Мюнхен анжумани. Фикрлар.

Вольфганг Ишингер: «Келинглар, умидни йўқотмаймиз».

Хавфсизлик масалалари бўйича Мюнхен анжумани раҳбари Вольфганг Ишингер форумни якунлаш жараёнида, ўзининг навбатдаги фикрини билдирди: «Жаҳон ҳамжамияти оптимизм қарашларининг ҳал қилинишида жудаям кўп муаммоларга дуч келади, бироқ бу жумбоқларга жавоб қидиришни тўхтатиш керак дегани эмас». Гарчи форум очилиши вақтида кўтарилган долзарблик кўриниши анчайин беэътиборлик назари билан қаралганига диққатни тортганди, унинг якуни эса, афсуски, бу мулоҳазани инкор қила олмайди. «Зиддиятларни ҳал этишда биз муваффақиятсиз уринишларга дуч келдик, уларни бартараф этишда ўзимизга ишонмадик, қочқинларларнинг ҳаддан зиёд кўплиги учун муаммоларни тўғри йўлда ҳал қилишимиз керак. Янада муҳимроғи, биз дипломатия обрўсига путур етказишимиз мумкин, уни тиклаш барчасидан ҳам қийин бўлади», – деди Ишингер жаноблари.

Анжуманнинг уч кунлик иши давомида унинг асосий спикери бир нечта бор ўз фикрини ўзгартирди ва ёпилиш маросимида шундай деб хулоса қилди: «Ўйлайманки, мунозаралар натижасида биз баъзан тинчликни сақлаб туриш учун ҳарбий куч ишлатиш лозим бўлишини тушуниб етдик». Форум раҳбари Мюнхен шартномаси қўл келишига ишонч сифатида шундай муносабат билдирди: «Келинглар, умидни сўндирмаймиз. «Мюнхен мактуби» ҳарбий ҳаракатларни тўхтовсиз давом эттиришни мақсад қилмаган, у бизга оз бўлса-да умид бағишласин, айниқса, катта кучга эга раҳбарлар «Мюнхен шартномаси» фаолият юритишини тасдиқладилар».

Ишингернинг гапига кўра, хавфсизлик масалалари бўйича кейинги Мюнхен анжумани 2017 йилнинг 10 февраль куни очилади.

Бу қизиқ: Мюнхен Bayerischer Hof меҳмонхонаси бошқаруви хабарига кўра, тадбир бўлиб ўтган уч кун ичида журналистлар ва анжуман қатнашчилари 5,5 минг шиша минерал сув, 5 минг шиша газланган сув ичишган; 3 мингта гўшт ва пишлоқли ширин кулчалар ейилган. Юқори нуфузли меҳмонлар учун 700 шиша мусаллас ва 200 шиша пиво ичимликлари ҳозирланган. Меҳмонларни матбуот анжумани форумидан меҳмонхона ва аэропортга ташиш учун 140 та автомобиль ажратилган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей