ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Халқаро ҳамжамият биринчи бор йога кунини нишонлад...

Халқаро ҳамжамият биринчи бор йога кунини нишонлади

21 июнь якшанба куни биринчи марта Халқаро йога куни нишонланди. Шу куни БМТ қароргоҳига кираверишда ташриф буюрувчилар учун йогадан оддий машқлар тақдимоти ўтказилди. Тадбирда рафиқаси билан бирга БМТ Бош котиби Пан Ги Мун, дипломатлар ва машҳур гуру Шри Шри Рави Шанкар иштирок этди. Халқаро йога куни байрами Нью-Йоркдаги Таймс-скверда трансляция қилинди. Веб-трансляция ёрдамида Ҳиндистон ва дунёнинг бошқа бурчакларидаги йога ишқибозлари бу тадбирга қўшилишди.

Шу муносабат билан БМТ Бош котиби Пан Ги Мун йўллаган номасида йога инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш учун яхши восита эканини қайд этди. Унинг айтишича, йога одамларга ва атроф-муҳитга ҳурмат руҳида тарбиялайди. БМТ раҳбари Бош Ассамблея 21 июнни Халқаро йога куни деб эълон қиларкан, бу боқий машғулотнинг фойдаси, унинг БМТ қадриятлари ва приципларига ҳамоҳанг эканлигини таъкидлади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей