ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Х итой нефть гиганти Exxonдан икки марта йирик б...

Х итой нефть гиганти Exxonдан икки марта йирик бўладими?

Нефть ва нефть махсулотлари ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи ўринда бўлган Хитой, шубҳасиз, жаҳон нефть ва газ бозоридаги энг манфаатли томонлардан бири ҳисобланади. Гап-сўзларга қараганда, мамлакат ҳукмрон доиралари ExxonMobilдан икки марта йирик нефть супергиганти ташкил этишни режалаштиришмоқда.

Нефть нарҳининг пастлиги ва ички иқтисодий ўсишининг сустлашуви нефт истеъмоли бўйича иккинчи ўринда турган мамлакатни иқтисодий ислоҳотларни тезлаштиришга мажбур қилмоқда.

Хозир Хитой ўзининг йирик давлат энергетика компаниялари PetroChina ва Sinopec активидан $300 млрд қувур ўтказгич активларига ажратишни режалаштирмоқда. Буни Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньциннинг шишиб кетган энергетика секторини ислоҳ қилиш бўйича навбатдаги қадамларидан бири, деб ҳисоблаш мумкин, деб ёзади Oil Price.

Хитойнинг энергетика сиёсати нефть истеъмоли ўсиб бораётгани ва унинг импортга эҳтиёжи билан асосланади. Давлат нефть компанияларининг “катта учлиги” - PetroChina, Sinopec и CNOOC – кўп ўн йилликлардан бери нефть газ секторида устувор бўлиб келмоқда.

Хитойнинг истеъмоли нефть газ қазиб чиқариш имкониятидан сезиларли даражада юқорилаб кетгани сабабли мамлакат ичида ҳом ашё қазиб чиқаришни ошириш мақсадида ҳукумат рақобатни кучайтиришни рағбатлантириш ва кўпроқ хорижий инвестицияни нефть ва газ саноатига жалб этишга мажбур. .

Ҳозир Пекинда ҳукумат ExxonMobil ва Shell каби гигантлар билан рақобат қилиш учун мамлакат энергетика компанияларини билаштириш ғояси устида иш олиб бораётгани ҳақида кўп гапиришмоқда. Амалдорларнинг фикрича, бу сустлашган иқтисодиётни жонлантириш ва нефтнинг паст нарҳидан катта фойда олишга ёрдамлашишга қаратилган. Бу режа доирасидаги вариантлардан бири PetroChina ва Sinopecни бирлаштиришдир. Бу - нефт маҳсулотларини қидириш, қайта ишлаш ва улгуржи савдосидаги бир-бирини такрорловчи операцияларни бартараф этиш ҳисобига Хитой нефть газ секторининг энергия ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконини беради. Агар бу ғоя амалга ошса, унда янги ташкил этилган корпорация ExxonMobilга нисбатан икки марта катта бўлади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей