ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Греция кредиторларга янги таклиф киритишга тайёр

Греция кредиторларга янги таклиф киритишга тайёр

Европа Иттифоқининг ҳозир ўтаётган саммити арафасида Греция кредиторларга янги таклиф тақдим қилишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда Греция ҳукумат ишларини мувофиқлаштириш бўйича давлат вазири Алекос Фламбурарис маълум қилди, деб ҳабар беради ВВС. У шунингдек грек журналистларга Европа марказий банки Греция банклари банкротга учрашига йўл қўймайди, деб айтди. Шуни ҳам айтиш жоизки, мамлакат фуқаролари дефолтдан ҳавотирланиб, оҳирги ҳафтада ўз ҳисобларидан миллиардлаб еврони қайтариб олдилар.

Европа комиссияси, ХВФ ва ЕМБ Грецияга навбатдаги қарз траншини беришга шошилмаяптилар ва Афина иқтисодий ислоҳотларга рози бўлишини кутмоқдалар. Хусусан, бу молиявий ташкилотлар февраль ойидан бери чўзилиб келаётган 7,2 млрд. ҳажмидаги навбатдаги кредитни беришдан аввал Греция пенсия ва солиқ тизимига жиддий тузатишлар киритишини хоҳламоқдалар. Ўз навбатида Греция бош вазири Алексис Ципрас Европа Иттифоқи саммитида “Европа Иттифоқи ва демократия қонунларини ҳурматлашга асосланган ва Грецияга евро билан иқтисодий ўсишга эришиш имконини берадиган қарорлар” қабул қилинишига ишонч билдирди.

Саммитда Грециянинг ХВФ дан 1,6 млрд еврони ташкил қилувчи қарзлари бўйича дефолтнинг олдини олиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади. Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель Греция ва унинг кредиторлари ўртасидаги шартнома саммит бошлангунча имзоланиши лозимлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Акс ҳолда саммит бу масала бўйича қарор қабул қила олмайди, деб айтди Меркель. Греция банклари инқирозни енгиб ўта оладиларми, зеро, фақат шу хафтанинг ўзида омонатчилар ўз ҳисобларидаги 3 миллиарддан ортиқ еврони қайтариб олдилар-ку, деган ҳавотир ҳам мавжуд. Бироқ, Алекос Флабурарис Европа марказий банки грек банклари банкрот бўлишига йўл қўймайди, чунки бу бутун Европага салбий таъсир кўрсатади, деб ишонмоқда.

Жума куни Европа марказий банки Греция банкларига қўшимча молиявий ёрдам ажратишни қўллаб-қувватлади, бироқ унинг миқдори ошкор қилинмаяпти.

Аввал ХВФ бошқарувчи-директори Кристин Лагард қарз тўлови бўйича ҳеч қандай кечиктириш бўлмайди, деб айтган эди. Унинг айтишича, агар навбатдаги тўлов 30 июнгача амалга оширилмаса, Греция дефолт ҳолатида қолади. Афина Халқаро валюта фондига навбатдаги кредит траншини тўлаши учун саноқли кунлар қолди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей