ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Греция евроҳудуд ва Европа Иттифоқидан чиқиш эҳтим...

Греция евроҳудуд ва Европа Иттифоқидан чиқиш эҳтимоли ҳақида маълум қилди

Греция марказий банки ўз маърузасида, агар кредиторлар билан келишувга эришилмаса, мамлакат евроҳудуд ва Европа Иттифоқидан чиқиб кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда RT ёзади.

«Музокаралар барбод бўладиган бўлса, азобли йўл бошланади, яъни банкрот бўлишга ва оҳир-оқибат мамлакатнинг евроҳудуддан ва Европа Иттифоқидан чиқиб кетишига олиб келади, дейилади Греция Марказий банки ҳужжатида.

Маърузада ҳамкорлар билан янги битимларнинг имзоланиши иқтисодиёт учун бевосита хатарларни бартараф этиш, ноаниқликни камайтириш ва Грециянинг барқарор ривожланиши истиқболларини таъминлаш учун муҳимлиги таъкидланади.

«Буларнинг барчаси чуқур рецессияни, даромадларнинг кескин камайиши, ишсизликнинг ўсиши ва Греция иқтисодиёти Ервопа иттифоқига, айниқса евроҳудудга аъзолик вақтида эришган барча нарсалар барбод бўлишини билдиради. Марказий Европа қисмидаги ўз ўрнидан маҳрум бўлса, Греция ўзини қандай қилиб Европа жанубидаги камбағал мамлакатлардан бири даражасига тушириб қўйишларига гувоҳ бўлади, деб таъкидланади МБ маърузасида.

Эслатиб ўтамиз, Афина Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта фонди билан 240 млрд. евродан ортиқ қарзни бартараф этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу қарз Греция бюджетини 2010-2012 йиллардаги дефолтдан қутқариш бўйича кўрилган чоралар натижасида йиғилиб қолган эди. Бироқ битимга эришиш вақти чўзилиб кетди ва айрим экспертлар Грецияни деволт кутаётганини истисно қилмаяптилар. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей