ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Google беш йил ичида илк бор Хитойга инвестиция қи...

Google беш йил ичида илк бор Хитойга инвестиция қилмоқчи

Американинг Google IT-гиганти беш йил ичида илк бор Хитойга маблағ йўналтирмоқчи. Компания Хитой бозоридан чиқиб кетганидан кейин айнан шунча вақт ўтди. Инвестицияларни Mobvoi сунъий интеллект ишлаб чиқувчиси олади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги ёзади.

Айтиш жоизки, Mobvoi хитой тилида Google овозли излаш сервисини илгари суриш билан шуғулланади. Ёш компаниянинг ишланмалари мамлакатда ёпиб қўйилган Google Now сервисининг ўрнига 2015 йил июнь ойида Хитойда чиқарилган Motorola Moto 360 "ақлли" соатларида фойдаланилмоқда. Инвесторлар орасида Google'дан ташқари Sequoia Capital ва ZhenFund компаниялари ҳам бор. Улар Mobvoi компаниясига қарийб 75 млн.доллар йўналтиришни режалаштирган бўлиб, бунинг натижасида компаниянинг бизнеси 300 млн.долларга баҳоланиши мумкин. Бу ҳақда ахборот агентлигига вазият билан таниш бўлган манбалар маълум қилган. Google компанияси киритадиган инвестиция миқдори номаълум, бироқ инсайдерларнинг сўзларига кўра Mobvoi соҳиблари ўзларининг компаниядаги назорат улушини сақлаб қолади.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда Google корпорациясининг ҳукумат талабларига бўйсунишга рози эмаслиги туфайли унинг сервислари Хитойда ёпиб қўйилган эди. Хусусан, Google ўзининг излаш тизимига контентни фильтрлаш тизимини жорий этишдан бош тортган. 2010 йил январида корпорация Хитой ҳуқуқ ҳимоячиларининг Gmail-аккаунтларига хакерлик ҳужумлари ХХРдан бўлганлигини, унинг излаш натижалари эса цензурага йўлиққанини билдирди.

Сентябрь ойида The Wall Street Journal нашри Google корпорацияси Хитой бозорига қайтмоқчи экани, шу боис Google Play онлайн-дўконининг маҳаллийлаштирилган версиясини ишга тушириш борасида Хитой ҳукумати ва мобил телефонларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий фирмалар билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида ёзганди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей