ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Google Appleнинг мобил рекламаси даромадидаги улуш...

Google Appleнинг мобил рекламаси даромадидаги улушининг 75%ини олади

Android операция тизимидаги смартфон ва планшетлар дунё бозорида етакчи ўрин тутаётганига қарамай, (IDC маълумотига кўра 2015 йилнинг 1 чорагида уларнинг улуши 78% ни ташкил этди), улар iPhone ва iPadдан анча кам даромад олиб келмоқда. The New York Times нашри айрим қисмларини эълон қилган Goldman Sachs ҳисоботида шу маълумотлар келтирилган.

Инвестбанк тахлилчиларининг маълумотларига кўра, 2014 йили Google Appleнинг iOS қурилмаси мобиль рекламасидан ўз улушининг 75% ини олган.

Google ўтган йили рекламада ҳаммаси бўлиб 59 млрд. доллар даромад олган, уларнинг 20 % га яқини ёки 11,8 млрд. доллари мобиль реклама ҳиссасига тўғри келади. Шундай экан, Google га 8,8 млрд долларни Apple фойдаланувчилари олиб келишган.

Gartner маълумотларига кўра, Android сотилган мосламалар миқдори бўйича Appleни беш марта ортда қолдирди: ўтган йили дунёда бир миллиарддан ортиқ Google операция тизими бошқарувида ишловчи (бу операция тизимидаги қурилмаларни Samsung, LG, Sony, HTC, Lenovo ва б. ишлаб чиқаради) мосламалар сотилди. Apple мосламалари эса беш баравар, Windows –уч баравар кам ҳарид қилинди.

Мустақил таҳлилчи Четан Шарманинг маълумотларига кўра, мосламалар савдосининг ўсишига қарамай, Android нинг даромаддорлиги ўтган йили 44% га пасайган, деб ёзади The New York Times. Нашр шундай маълумотларни ҳам келтиради: 2014 йилги Рождество кунлари Apple смартфон савдосидаги барча даромадининг 90%ини олган.

Facebook анъанавий медиада реклама қилина бошлади. Бу Google олдига ҳақли савол қўядт, деб таъкидлади The New York Times: қидирув компанияси қандай қилиб Androidда даромад қилади? Бунинг устига iPad ва iPhoneдаги Safari браузерига Googleни асосий қидирувчи сифатида ўрнатишга кетадиган сарф-ҳаражатлар анча кўп.

Goldman Sachsнинг ҳисоботидан хулоса чиқариш мумкинки, Safari га ўрнатилиш Googleга мобиль рекаламадан 4,4 млрд. долларлик улуш олиб келди. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Google бу мослама учун мобиль рекламадан тушган 4,4 млрд доллардан 2,9 млрд.ни тўлаган. Уларнинг фикрича, Google агар Apple билан битимни узайтирмайдиган бўлса, катта фойда кўради. Фойдаланувчиларнинг катта қисми ўрганиб қолганларидек, барибир Googleдан фойдаланишади, бунда компания Appleга дистрибуция ажратмаларини тўлаб ўтирмайди. Яқинда Google вакили Омид Кордестани айтдики, Apple билан битим компания учун жуда муҳим, бироқ яқинда битим муддати тугайди.

Goldman Sachsнинг башорат қилишича, 2015 йили Googleга 58%лик реклама улушини стол компьютерлари олиб келади ва фақат 23% даромад мобиль мосламалардан тушади. Қиёслаш учун: Facebook ҳозирнинг ўзида ўз реклама улушларининг 70% дан ортиғини мобиль мосламалардан олмоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей