ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Германия вице-канцлери Европа мамлакатларига “ дад...

Германия вице-канцлери Европа мамлакатларига “ дадил бўлишни” таклиф этди

Германия Федератив Республикаси вице-канцлери Зигмар Габриэль мамлакатда чоп этиладиган Bild газетасида мақола эълон қилди. У Европа Иттифоқида Германия ва Франциянинг устунлиги ҳақидаҳам тўхталди.

Габриэль Европадаги сиёсатчилар мамлакатлар турли суръатларда ривожланаётганлари ва шундан келиб чиққан ҳолда Европа Итифоқини ривожлантириш кераклиги далилини тан олишлари лозим, деб айтди. Баъзиларда – Греция ва Италияда иқтисодий муаммолар бор, улар доимо иттифоқнинг бошқа аъзоларидан кредит оладилар. Бошқалар – Франция ва Германия олдинга чиқиб олишган, уларда аъло даражадаги саноат, энергетика, молиявий тизим, қисқаси бу мамлакатлар иттифоқнинг асоси. «Европа давлатлари турли тезликда ҳаракатланиш учун дадил бўлишлари зарур. Айримлар, биринчи навбатда, Франция ва Германия масалан, энергетика сиёсатида ёки молиявий сиёсат бўйича ҳамкорликда илгари ҳаракат қилишлари даркор. Бошқалар улар бунга тайёр бўлганларидан кейин бу мамлакатларга қўшилишлари мумкин.Ҳар бир мамлакатда барча соҳалар яхши ривожланган бўлишига зарурат йўқ, деб ҳисоблайди вице-канцлер.

Сиёсатчи шунингдек сўнгги вақтдаги энг оғриқли мавзуларидан бири – Грециянинг Евроҳудуддан аниқ чиқиб кетиши ҳақида тўхталди, бу ҳақда Афинанинг молиявий муаммолари фонида гапирмоқдалар. Габриэлнинг айтишича, бу Европанинг сиёсий тизими учун салбий оқибат, бироқ иқтисодий сиёсати учун эмас «Агар ҳозир биздан бир мамлакат чиқиб кетса, унда дунё Европага бошқача қарайди. Биринчи жиддий инқироздаёқ тарқаладиган бўлсак, бизга ҳеч ким ишонмайдиган бўлиб қолади, »- деб айтди у.

Грецияга ёрдам дастурига келганда, Габриэл ўзининг аввалги сўзларини такрорлади: «Биз у ёққа ўз-ўзидан пул юбора олмаймиз». Унинг айтишича, молиявий ёрдамнинг учинчи пакетини олиш учун Греция раҳбариятининг ўзи керакли чораларни кўриши керак. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей