ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Гай Райдер: янги “яшил” иш ўринлари яратиш зарур

Гай Райдер: янги “яшил” иш ўринлари яратиш зарур

Женевада иқлим ўзгаришига қарши курашга бағишланган олий даражадаги учрашув бошланди,- деб қайд этади https://www.wto.org/. Унда Халқаро меҳнат ташкилоти(ХМТ) бош директори Гай Райдер сўзга чиқди. Унинг фикрича, агар тўғри стратегия танланадиган бўлса, унда “яшил” ва паст углеродли ривожланиш шароитида 60миллион атрофида янги иш ўринлари очилиши мумкин. «Иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳаракатсизлик келажакда бизга жуда қимматга тушади”деб айтди ХМТ раҳбари Гай Райдер ХМТ конференцияси доирасидаги Бутунжаҳон меҳнат саммитида. .

Гай Райдер паст углеродли ривожланишга ўтиш йўлидаги хатарлар ва афзалликларни қайд этди. У таъкидладики, иқлим ўзгаришига қарши кураш миллионлаб янги “яшил” иш ўринлари ташкил этилишига олиб келиши керак. Б ўринда сўз энергиянинг янгиланадиган манбаларини ривожлантиришга, атроф муҳитни асраб-авайлаш, қишлоқ хўжалиги ва саноатдаги,туризм ва бошқарувдаги ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш ёрдам берувчи иш ўринлари ҳақида бормоқда.

Саммитда машҳур америкалик хонанда ва продюсер Фаррелл Уильямс иштирок этди. У халқаро ҳамжамиятни миллионлаб ёшлар ишлаш ёки ўқиш имкониятига эга бўлмаган ҳозирги вазиятни ўзгартиришга чақирди. У “яшил” ва муносиб иш ўринлари ёшлар ўртасидаги ишсизлик муаммосига жавоб бўлиши лозимлигини таъкидлади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей