ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / G7 молия вазирларинингДрездендаги учрашуви

G7 молия вазирларинингДрездендаги учрашуви

Германиянинг Дрезден шаҳрида каттта еттилик мамлакатларининг молия вазирлари ва марказий банклари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди.деб хабар беради Reuters агентлиги. 

Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши, солиқ солиш муаммолари, Грециядаги инқироз ва халқаро терроризмнинг молиялаштирилишига қарши кураш... Дрезденда G7 мамлакатлари молия вазирлари ва марказий банклари раҳбарлари муҳокамаларидаги асосий масалалар шулардан иборат бўлди. Катта еттиликдан АҚШ, Буюк Британия, Германия,Канада, Италия, Франция ва Япония мамлакатлари ўрин олган.

Германия Федератив Республикаси молия вазири Вольфганг Шойбле ҳамкасблари олдида сўзга чиқиб: “Биз халқаро ҳамкорлик инструментларини янада кучайтиришимиз керак. Дунё бошқарувнинг янги усуларини топиш, ва давлат тузилмаларини тўлдириш ҳамда камчиликларини бартараф этиш учун интилмоқда. Бугун бирон мамлакат муаммоларини ўзи алоҳида ҳал қилолмайди, таҳдид ва хатарларга қарши чиқа олмайди”

Учрашув бошланишидан аввал Дрездендаги Богородица черкови ёнида намойиш бўлиб ўтди.Унинг иштирокчилари бадавлат мамлакатлардан муҳтож давлатларга кўпроқ ёрдам кўрсатишни талаб қилдилар.Намойишчилар қўлларига дунё етакчилари суратлари туширилган пуфаклар кўтариб олдилар.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей